Tushda O‘likning nolimog‘i - Ўликнинг нолимоғи ko'rsa

O‘LIKNING NOLIMOG‘I (MURDA NOLIDAN) Ibn Si-rin (r.a.)ning aytishicha, tushida o‘likning ahvoli yomonligini va u noliyotganini ko‘rsa, uning dunyoda qilgan yomon ishlaridan savolga tutilganiga dalildir. Agar o‘likni bemor holda ko‘rsa, uni din va iymon haqida savolga tutishlariga dalildir. Agar murda bosh og‘rig‘idan shikoyat qilganini ko‘rsa, dunyodagi takabburligidan savol qilinishiga dalildir. Boshqalarning aytishicha, ota-ona haqini ado qilishdagi nuqsoni uchun savolga tutishlarini bsldiradi. Agar tish og‘rig‘idan shikoyat qilsa, odamlarni g‘iybat qilgani haqida savolga tutilishiga dalildir. Agar ko‘z og‘rig‘idan shikoyat qilsa, odamlarning ayollariga dunyoda qilgan nazari uchun savol qilinishiga dalildir. Agar quloq og‘rig‘idan shikoyat qilsa, dunyoda yomon so‘zlarga quloq solganidan savol qilinishiga dalildir. Agar qo‘l og‘rig‘idan shikoyat qilsa, dunyodan ayollar va aka-ukalari haqiga qilgan ishidan savol qilinishiga dalildir. Agar biqin og‘rig‘idan shikoyat qilsa, ayollar to‘g‘risida qilgan ishlaridan savol qilinishiga dalildir. Agar bel og‘rig‘idan shikoyat qilsa, ota-ona haqi to‘g‘risida savol qilishlariga dalildir. Agar jinsiy a’zo og‘rig‘idan shikoyat qilsa, dunyoda qilgan gunoh va buzuqchiligidan savol qilinishiga dalildir. Agar tizza va oyoqlari haqida nolisa, dunyoda qilgan ishlaridan savol qilinishiga dalildir.


ЎЛИКНИНГ НОЛИМОҒИ (МУРДА НОЛИДАН) Ибн Си-рин (р.а.)нинг айтишича, тушида ўликнинг аҳволи ёмонлигини ва у нолиётганини кўрса, унинг дунёда қилган ёмон ишларидан саволга тутилганига далилдир. Агар ўликни бемор ҳолда кўрса, уни дин ва иймон ҳақида саволга тутишларига далилдир. Агар мурда бош оғриғидан шикоят қилганини кўрса, дунёдаги такаббурлигидан савол қилинишига далилдир. Бошқаларнинг айтишича, ота-она ҳақини адо қилишдаги нуқсони учун саволга тутишларини бцлдиради. Агар тиш оғриғидан шикоят қилса, одамларни ғийбат қилгани ҳақида саволга тутилишига далилдир. Агар кўз оғриғидан шикоят қилса, одамларнинг аёлларига дунёда қилган назари учун савол қилинишига далилдир. Агар қулоқ оғриғидан шикоят қилса, дунёда ёмон сўзларга қулоқ солганидан савол қилинишига далилдир. Агар қўл оғриғидан шикоят қилса, дунёдан аёллар ва ака-укалари ҳақига қилган ишидан савол қилинишига далилдир. Агар биқин оғриғидан шикоят қилса, аёллар тўғрисида қилган ишларидан савол қилинишига далилдир. Агар бел оғриғидан шикоят қилса, ота-она ҳақи тўғрисида савол қилишларига далилдир. Агар жинсий аъзо оғриғидан шикоят қилса, дунёда қилган гуноҳ ва бузуқчилигидан савол қилинишига далилдир. Агар тизза ва оёқлари ҳақида нолиса, дунёда қилган ишларидан савол қилинишига далилдир.
Tush tabirini qidiring.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика