O‘LIK ORQASIDAN YURMOQ (AZ PASI MURDA SHUDAN) - Kirmoniy (r.a.)ning aytishicha, tushida o‘lik orqasidan yurganini ko‘rsa, agar o‘lik solih va porso bo‘lsa, uning yo‘lini tanlashi, agar fosiq bo‘lsa, uning yo‘li va fe’liga ega bo‘lishiga dalildir. Tushida o‘likning yaxshi yoki yomonligini bilmay, uning ortidan tushsa, bemor bo‘lishi va oqibat shifo topishiga dalildir. Mag‘ribiy (r.a.)ning aytishicha, tushida o‘lik unga baland ovoz bilan javob berganini, biroq murdani ko‘rmaganini tush ko‘rsa, dunyodan tezda ketishiga dalildir. Tushida o‘likning orqasidan yurib, noma’lum bir uyga kirganini ko‘rsa, o‘lishiga dalildir. Agar murdaga qarab, falon vaqtda kelgin, desa va murda, kelaman desa, o‘sha vaqtda vafot qilishini bildiradi, agar murda solih va rostgo‘y bo‘lsa, bu hol yuz beradi. Agar murda uni o‘z tomoniga chaqirsa va uni qaytarib bo‘lmasa, o‘lishiga dalildir. Agar o‘lik uni o‘z uyiga chaqirsa va u bormasa, bemor bo‘lishiga va shifo topishiga dalildir. Tushida o‘lik uni bozorga olib borganini ko‘rsa, uning kasbi va maishati yaxshi bo‘lishiga dalildir. Ismoil Ash’as (r.a.)ning aytishicha, har kim tushida o‘zini o‘liklar orasida ko‘rsa, amri ma’ruf va nahyi munkar bilan shug‘ullanishi, biroq uni tinglamasliklariga dalildir. Tushida o‘lik bilan do‘st bo‘lganini ko‘rsa, safarga borishiga va bu safarda davlat, iqbol, shodlik va xurramlik topishiga dalildir. Tushida o‘liklar orasida ekanini, undan o‘zga tirik odam yo‘qligini ko‘rsa, dini buzuq odamlar bilan o‘tirishiga dalildir. Agar o‘zini ham murdalar kabi o‘lganini ko‘rsa, uning dinida ham nuqson bo‘lishini bildiradi. Agar bir guruh murdalar taom yeganlarini ko‘rsa, o‘sha diyorda taom qimmat bo‘lishiga dalildir. Hofiz Muabbir (r.a.)ning aytishicha, har kim tushida o‘likning badanidan bir bo‘lak go‘nggni olib yeganini ko‘rsa, yerdan xazina topishiga dalildir. Tushida notanish o‘liklarning boshini qilich bilan uzayotganini ko‘rsa va tush ko‘ruvchi solih kishi bo‘lsa, odamlar uning qo‘lida tavba qilishlariga va yomon ishlardan qaytishlariga dalildir. Ba’zi ta’birchilarning aytishicha, murdalar bilan munozara va bahs qilsa, barchani dalil va hujjat bilan yengishiga dalildir. Ja’far Sodiq (r.a.)ning aytishicha, tushida o‘lik unga yo‘l ko‘rsatayotganini ko‘rsa, shari’at yo‘lini topishiga dalildir. Tushida murda o‘zini yuvayotganini ko‘rsa, qarindoshlari g‘amdan qutilishlariga dalildir. Agar o‘likni yerda sudrab ketayotganini ko‘rsa, harom kasbdan mol yeyishi va ko‘p davlat topishiga dalildir. Agar o‘likni ko‘tarib olganini ko‘rsa, harom mol topishiga dalildir. Tushida o‘liklarni tiriltirayotganini ko‘rsa, oshlovchilik bilan shug‘ullanishiga dalildir. Tushida o‘lik bilan bir xonada uxlayotganini ko‘rsa, umri uzoq bo‘lishiga dalildir.
ЎЛИК ОРҚАСИДАН ЮРМОҚ (АЗ ПАСИ МУРДА ШУДАН) - Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида ўлик орқасидан юрганини кўрса, агар ўлик солиҳ ва порсо бўлса, унинг йўлини танлаши, агар фосиқ бўлса, унинг йўли ва феълига эга бўлишига далилдир. Тушида ўликнинг яхши ёки ёмонлигини билмай, унинг ортидан тушса, бемор бўлиши ва оқибат шифо топишига далилдир. Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида ўлик унга баланд овоз билан жавоб берганини, бироқ мурдани кўрмаганини туш кўрса, дунёдан тезда кетишига далилдир. Тушида ўликнинг орқасидан юриб, номаълум бир уйга кирганини кўрса, ўлишига далилдир. Агар мурдага қараб, фалон вақтда келгин, деса ва мурда, келаман деса, ўша вақтда вафот қилишини билдиради, агар мурда солиҳ ва ростгўй бўлса, бу ҳол юз беради. Агар мурда уни ўз томонига чақирса ва уни қайтариб бўлмаса, ўлишига далилдир. Агар ўлик уни ўз уйига чақирса ва у бормаса, бемор бўлишига ва шифо топишига далилдир. Тушида ўлик уни бозорга олиб борганини кўрса, унинг касби ва маишати яхши бўлишига далилдир. Исмоил Ашъас (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким тушида ўзини ўликлар орасида кўрса, амри маъруф ва наҳйи мункар билан шуғулланиши, бироқ уни тингламасликларига далилдир. Тушида ўлик билан дўст бўлганини кўрса, сафарга боришига ва бу сафарда давлат, иқбол, шодлик ва хуррамлик топишига далилдир. Тушида ўликлар орасида эканини, ундан ўзга тирик одам йўқлигини кўрса, дини бузуқ одамлар билан ўтиришига далилдир. Агар ўзини ҳам мурдалар каби ўлганини кўрса, унинг динида ҳам нуқсон бўлишини билдиради. Агар бир гуруҳ мурдалар таом еганларини кўрса, ўша диёрда таом қиммат бўлишига далилдир. Ҳофиз Муаббир (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким тушида ўликнинг баданидан бир бўлак гўнггни олиб еганини кўрса, ердан хазина топишига далилдир. Тушида нотаниш ўликларнинг бошини қилич билан узаётганини кўрса ва туш кўрувчи солиҳ киши бўлса, одамлар унинг қўлида тавба қилишларига ва ёмон ишлардан қайтишларига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, мурдалар билан мунозара ва баҳс қилса, барчани далил ва ҳужжат билан енгишига далилдир. Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушида ўлик унга йўл кўрсатаётганини кўрса, шариъат йўлини топишига далилдир. Тушида мурда ўзини юваётганини кўрса, қариндошлари ғамдан қутилишларига далилдир. Агар ўликни ерда судраб кетаётганини кўрса, ҳаром касбдан мол ейиши ва кўп давлат топишига далилдир. Агар ўликни кўтариб олганини кўрса, ҳаром мол топишига далилдир. Тушида ўликларни тирилтираётганини кўрса, ошловчилик билан шуғулланишига далилдир. Тушида ўлик билан бир хонада ухлаётганини кўрса, умри узоқ бўлишига далилдир.