QIRG‘OVUL qushining bir turi (DURROJ) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushdagi durroj eriga quloq solmaydigan chiroyli ayoldir. Tushida durrojni tutib olganini yoki kimdir berganini ko‘rsa, yuqorida aytilgan sifatli ayolga uylanishini bildiradi. Tushida durroj go‘shtidan tanovul qilayotganini ko‘rsa, yegani mikdoricha ayol molidan o‘marishiga dalildir. Jobir Mag‘ribiy (r.a.) aytadiki, tushida ko‘pgina durrojlari borligini va ular o‘zining mulki ekanini ko‘rsa, ularning mikdoricha ayollar va kanizaklarga ega bo‘lishini bildiradi. Tushida durroj qo‘lidan uchib ketganini ko‘rsa, xotinini taloq qilishiga dalildir.
ҚИРҒОВУЛ қушининг бир тури (ДУРРОЖ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги дуррож эрига қулоқ солмайдиган чиройли аёлдир. Тушида дуррожни тутиб олганини ёки кимдир берганини кўрса, юқорида айтилган сифатли аёлга уйланишини билдиради. Тушида дуррож гўштидан тановул қилаётганини кўрса, егани микдорича аёл молидан ўмаришига далилдир. Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, тушида кўпгина дуррожлари борлигини ва улар ўзининг мулки эканини кўрса, уларнинг микдорича аёллар ва канизакларга эга бўлишини билдиради. Тушида дуррож қўлидан учиб кетганини кўрса, хотинини талоқ қилишига далилдир.