BURUN SUVI (OBI BIYNI) Doniyol (a.s.)ning aytishlaricha, burun suvi farzandga dalil bo‘ladi. Burnidan suv kelayotganini ko‘rsa, farzand bo‘lishiga dalildir. Burnidan sirka oqayotganini ko‘rsa ham yuqoridagiga dalildir. Kirmoniy (r.a.)ning aytishicha, burnidan suv oqayotganini ko‘rsa, qarzidan qutilishiga dalildir, ranj, mashaqqat va g‘amdan ozod bo‘ladi, bemor bo‘lsa, shifo topadi. Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, burun suvi tushda farzand bo‘ladi, biroq burun suvi badaniga oqib tushsa, farzand o‘g‘il bo‘lishiga, agar yerga oqib tushganini ko‘rsa, farzand qiz bo‘lishiga dalolat qiladi. Burun suvining o‘z xotiniga oqib tushganini ko‘rsa, xotini homilador bo‘lishiga dalildir, biroq bola tashlaydi. Xotini unga burun suvini tashlaganini ko‘rsa, o‘g‘il tug‘ilishiga dalil bo‘ladi. Agar burun suvini qo‘shnisining uyiga tashlayotganini ko‘rsa, qo‘shnining xotini bilan xiyonat qiladi. Agar burun suvini birorta erkakning ko‘rpasiga tashlasa, yuqoridagiga dalildir. Yana Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, kimki o‘zining burun suvini ichayotganini ko‘rsa, o‘z molini o‘z ayoliga sarf etadi. Agar xotinining burun suvini ichayotganini ko‘rsa, farzand hosil bo‘lishiga dalildir. Burun suvining qora va xira ekanini ko‘rsa, farzandiga g‘amu anduh yetadi. Burun suvining sariq ekanini ko‘rsa, farzandi bemor bo‘ladi.
БУРУН СУВИ (ОБИ БИЙНИ) Дониёл (а.с.)нинг айтишларича, бурун суви фарзандга далил бўлади. Бурнидан сув келаётганини кўрса, фарзанд бўлишига далилдир. Бурнидан сирка оқаётганини кўрса ҳам юқоридагига далилдир. Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, бурнидан сув оқаётганини кўрса, қарзидан қутилишига далилдир, ранж, машаққат ва ғамдан озод бўлади, бемор бўлса, шифо топади. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, бурун суви тушда фарзанд бўлади, бироқ бурун суви баданига оқиб тушса, фарзанд ўғил бўлишига, агар ерга оқиб тушганини кўрса, фарзанд қиз бўлишига далолат қилади. Бурун сувининг ўз хотинига оқиб тушганини кўрса, хотини ҳомиладор бўлишига далилдир, бироқ бола ташлайди. Хотини унга бурун сувини ташлаганини кўрса, ўғил туғилишига далил бўлади. Агар бурун сувини қўшнисининг уйига ташлаётганини кўрса, қўшнининг хотини билан хиёнат қилади. Агар бурун сувини бирорта эркакнинг кўрпасига ташласа, юқоридагига далилдир. Яна Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, кимки ўзининг бурун сувини ичаётганини кўрса, ўз молини ўз аёлига сарф этади. Агар хотинининг бурун сувини ичаётганини кўрса, фарзанд ҳосил бўлишига далилдир. Бурун сувининг қора ва хира эканини кўрса, фарзандига ғаму андуҳ етади. Бурун сувининг сариқ эканини кўрса, фарзанди бемор бўлади.