QOCHMOQ (GO‘RIXTAN) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushdagi qochish qutilish bo‘ladi. X,ar kim tushida dushmandan yoki bir gazanda jonivordan qochganini ko‘rsa, yomonlikdan va xavfdan omon bo‘lishiga, dushman ustidan g‘olib, bo‘lishiga dalildir. Negaki Muso (a.s.) tushlarida Fir’avn alayhi-l-la’nadan qochganlar va Fir’avnning yomonligidan qutilganlar, oxiri uning ustidan g‘olib kelgan edilar. Kirmoniy (r.a.)ning aytishicha, tushida dushmandan yashiringan holda qochayotganini, dushman esa uni ko‘rib turganini ko‘rsa, o‘yga tolishiga dalildir. Mag‘ribiy (r.a.)ning aytishicha, tushida odamlarning qochayotganlarini ko‘rsa, bir ulug‘ odamdan tuhmat yetishiga dalildir. Agar erkaklar xotinlardan qochayotganlarini ko‘rsa, agar xotinlar porso va soliha bo‘lsalar, yomon bo‘lishiga dalildir. Ja’far Sodiq (r.a.)ning aytishicha, tushda qochish shoddik bo‘ladi.
ҚОЧМОҚ (ГЎРИХТАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қочиш қутилиш бўлади. Х,ар ким тушида душмандан ёки бир газанда жонивордан қочганини кўрса, ёмонликдан ва хавфдан омон бўлишига, душман устидан ғолиб, бўлишига далилдир. Негаки Мусо (а.с.) тушларида Фиръавн алайҳи-л-лаънадан қочганлар ва Фиръавннинг ёмонлигидан қутилганлар, охири унинг устидан ғолиб келган эдилар. Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида душмандан яширинган ҳолда қочаётганини, душман эса уни кўриб турганини кўрса, ўйга толишига далилдир. Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида одамларнинг қочаётганларини кўрса, бир улуғ одамдан туҳмат етишига далилдир. Агар эркаклар хотинлардан қочаётганларини кўрса, агар хотинлар порсо ва солиҳа бўлсалар, ёмон бўлишига далилдир. Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушда қочиш шоддик бўлади.