Tushda Qusish - Қусиш ko'rsa

QUSISH (QAY KARDAN) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushida bir kishi qusayotganini va qusqi oson chiqayotganini ko‘rsa, tavba qilishiga dalildir. Agar qusishga qiynalayotganini va qusqi yana qaytib joyiga ketganini ko‘rsa, tavbasidan qaytishi, oxiri azobga mubtalo bo‘lishiga dalildir. Ba’zi ta’birchilar bo‘yicha, musibat va ziyon tortadi. Agar qusib, uni yeyayotganini ko‘rsa, baxilligi sababli oilasiga hech narsa nafaqa qilmasligiga dalildir. Kirmoniy (r.a.)ning aytishicha, tushida qusganini va uning ta’mi achchiq va noxush ekanini ko‘rsa, tavbadan so‘ng yana gunoh qilishga qaytishiga dalildir. Gar qusish vaqtida qornidan bir narsa tiliga chiqqanini ko‘rsa, bemor bo‘lishiga dalildir. Agar balg‘am chiqsa, kasallikdan shifo topishiga, agar ko‘pgina qon chiqsa, mol topishiga dalildir. Agar safro chiqsa, ranjdan omon bo‘lishiga, agar qornidan nimaiki bo‘lsa, hammasini chiqqanini ko‘rsa, halok bo‘lishiga dalildir. Ja’far Sodiq (r.a.)ning aytishicha, tushdagi qusish olti narsaga dalildir: tavbaga; pushaymonlikka; g‘alabaga; g‘amdan qutilishiga; omonatni qaytarishga; to‘xtab qolgan ishlarning yurishib ketishiga. Agar qusib, uni olganini ko‘rsa, birovga biror narsa hadya qilishiga va yana uni qaytarib olishiga dalildir.


ҚУСИШ (ҚАЙ КАРДАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида бир киши қусаётганини ва қусқи осон чиқаётганини кўрса, тавба қилишига далилдир. Агар қусишга қийналаётганини ва қусқи яна қайтиб жойига кетганини кўрса, тавбасидан қайтиши, охири азобга мубтало бўлишига далилдир. Баъзи таъбирчилар бўйича, мусибат ва зиён тортади. Агар қусиб, уни еяётганини кўрса, бахиллиги сабабли оиласига ҳеч нарса нафақа қилмаслигига далилдир. Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида қусганини ва унинг таъми аччиқ ва нохуш эканини кўрса, тавбадан сўнг яна гуноҳ қилишга қайтишига далилдир. Гар қусиш вақтида қорнидан бир нарса тилига чиққанини кўрса, бемор бўлишига далилдир. Агар балғам чиқса, касалликдан шифо топишига, агар кўпгина қон чиқса, мол топишига далилдир. Агар сафро чиқса, ранждан омон бўлишига, агар қорнидан нимаики бўлса, ҳаммасини чиққанини кўрса, ҳалок бўлишига далилдир. Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қусиш олти нарсага далилдир: тавбага; пушаймонликка; ғалабага; ғамдан қутилишига; омонатни қайтаришга; тўхтаб қолган ишларнинг юришиб кетишига. Агар қусиб, уни олганини кўрса, бировга бирор нарса ҳадя қилишига ва яна уни қайтариб олишига далилдир.
Tush tabirini qidiring.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика