QUSH (MURG‘) — Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushdagi qush qanchalik katta bo‘lsa, izlagan ishdagi himmati shunga ulug‘roq bo‘ladi. Tushida ko‘pincha qushlar bir yerga to‘planib, qiy-chuv qilayotganini ko‘rsa, o‘sha joydagi odamlarga g‘am va musibat yetishiga dalildir. Agar qush tuxumini topganini ko‘rsa, oilasida farzand tugilishiga dalildir. Kirmoniy (r.a.)ning aytishicha, tushida qush o‘zi bilan so‘zlashganini ko‘rsa, ishlari yuqori darajaga ko‘tarilishini bildiradi. Agar qush o‘zining qo‘lida o‘lib qolganini ko‘rsa, gamgin bo‘lishini bildiradi. Agar qushning orqasiga yuk qo‘yganini ko‘rsa, o‘sha qush kimga mansub bo‘lsa, o‘sha odamga ziyon yetishiga dalildir. Agar qush uning badanidan bir parcha go‘shtni uzib olganini ko‘rsa, molini zo‘rlik bilan tortib olishlariga dalildir. Agar o‘z badanidan bir parcha go‘shtni uzib, qushning oldiga tashlaganini ko‘rsa, o‘z molidan birovga nimadir berishiga dalildir. Agar tushida bir qush go‘shtli bir suyakni uning oldiga keltirib tashlaganini ko‘rsa, mol topishiga dalildir. Ismoil Apg’as (r.a.)ning aytishicha, tushda har xil qushlar bir shaharga to‘planganlarini ko‘rsa, begona lashkar pgu yerga kirishiga dalildir. Agar qush uning ko‘zlarini o‘yib olganini ko‘rsa, uning diniga kimdandir nuqson yetishiga dalildir.
ҚУШ (МУРҒ) — Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги қуш қанчалик катта бўлса, излаган ишдаги ҳиммати шунга улуғроқ бўлади. Тушида кўпинча қушлар бир ерга тўпланиб, қий-чув қилаётганини кўрса, ўша жойдаги одамларга ғам ва мусибат етишига далилдир. Агар қуш тухумини топганини кўрса, оиласида фарзанд тугилишига далилдир. Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида қуш ўзи билан сўзлашганини кўрса, ишлари юқори даражага кўтарилишини билдиради. Агар қуш ўзининг қўлида ўлиб қолганини кўрса, гамгин бўлишини билдиради. Агар қушнинг орқасига юк қўйганини кўрса, ўша қуш кимга мансуб бўлса, ўша одамга зиён етишига далилдир. Агар қуш унинг баданидан бир парча гўштни узиб олганини кўрса, молини зўрлик билан тортиб олишларига далилдир. Агар ўз баданидан бир парча гўштни узиб, қушнинг олдига ташлаганини кўрса, ўз молидан бировга нимадир беришига далилдир. Агар тушида бир қуш гўштли бир суякни унинг олдига келтириб ташлаганини кўрса, мол топишига далилдир. Исмоил Апгъас (р.а.)нинг айтишича, тушда ҳар хил қушлар бир шаҳарга тўпланганларини кўрса, бегона лашкар пгу ерга киришига далилдир. Агар қуш унинг кўзларини ўйиб олганини кўрса, унинг динига кимдандир нуқсон етишига далилдир.