Tushda Hadya - Ҳадя ko'rsa

HADYA (ATO) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushida kimdir unga biror narsani hadya qilganini ko‘rsa, ta’birchi undan berilgan hadya qanday xil ekanini, oltinmi-kumushmi yoki libosmi, hadya qiluvchi tanishmi yoki notanishmi, erkakmi yoki ayolmi, bu hakda so‘rashi, yaxshi bilib olgandan so‘ng, ta’birini aytishi kerak. Agar berilgan narsa odamlar yaxshi ko‘radigan narsa bo‘lsa, o‘sha hadya beruvchidan unga yetishiga dalildir. Agar hadya beruvchi notanish bo‘lsa, dunyo sababidan unga xorlik yetishiga dalildir. Agar tushida xadyani olganini va yana qaytarib berganini ko‘rsa, buning yaxshi-yomon hadya beruvchiga qaytuvchiir. Agar tushida unga meva, libos yoki biror shirin narsani hadya qilganini ko‘rsa, hadya qiluvchi bilan uchrashuviga dalilir. Agar hadya qiluvchi yahudiy yoki tarso bo‘lsa, hadyasi yaxshi charsa bo‘lsa, u hadyani bajonidil qabul qilsa, iymoni xatarda ekaniga dalildir. Agar tushida yahudiy yoki tarsoga bir musul-yun kishi hadya berganini va ular hadyani bajonidil qabul qilanini ko‘rsa, ularning musulmon bo‘lishlariga dalildir. Kirmoniy (r.a.)ning aytishicha, tushida bir kishi unga hadya yurganini va bunga shukr aytganini ko‘rsa, molining ziyoda bo‘lishi va tandurust bo‘lishiga dalildir. Agar shukr aytmasa, ta’biri buning aksi bo‘ladi. Mag‘ribiy (r.a.)ning aytishicha, tushida hadyaning yaxshi ekanini, hadya qiluvchi esa past odam ekanini ko‘rsa, ta’bir yomon bo‘ladi.


ҲАДЯ (АТО) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида кимдир унга бирор нарсани ҳадя қилганини кўрса, таъбирчи ундан берилган ҳадя қандай хил эканини, олтинми-кумушми ёки либосми, ҳадя қилувчи танишми ёки нотанишми, эркакми ёки аёлми, бу ҳакда сўраши, яхши билиб олгандан сўнг, таъбирини айтиши керак. Агар берилган нарса одамлар яхши кўрадиган нарса бўлса, ўша ҳадя берувчидан унга етишига далилдир. Агар ҳадя берувчи нотаниш бўлса, дунё сабабидан унга хорлик етишига далилдир. Агар тушида хадяни олганини ва яна қайтариб берганини кўрса, бунинг яхши-ёмон ҳадя берувчига қайтувчиир. Агар тушида унга мева, либос ёки бирор ширин нарсани ҳадя қилганини кўрса, ҳадя қилувчи билан учрашувига далилир. Агар ҳадя қилувчи яҳудий ёки тарсо бўлса, ҳадяси яхши чарса бўлса, у ҳадяни бажонидил қабул қилса, иймони хатарда эканига далилдир. Агар тушида яҳудий ёки тарсога бир мусул-юн киши ҳадя берганини ва улар ҳадяни бажонидил қабул қиланини кўрса, уларнинг мусулмон бўлишларига далилдир. Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида бир киши унга ҳадя юрганини ва бунга шукр айтганини кўрса, молининг зиёда бўлиши ва тандуруст бўлишига далилдир. Агар шукр айтмаса, таъбири бунинг акси бўлади. Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида ҳадянинг яхши эканини, ҳадя қилувчи эса паст одам эканини кўрса, таъбир ёмон бўлади.
Tush tabirini qidiring.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика