HADYA QILMOQ (BAXShISh KARDAN) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushda o‘z molini o‘z ishiga baxshida etayotganini ko‘rsa, o‘z o‘g‘liga xotin olishiga yoki o‘z qarindoshlaridan birini xotinlikka berishiga va mollarini ular orasida taqsim qilishiga dalil bo‘ladi. Agar o‘z molini yomon ishga hadya qilayotganini ko‘rsa, fasod va harom ishga qo‘l urishiga dalildir. Agar molini begonalarga hadya qilayotganini ko‘rsa, ahvoli o‘limdan yoki tiriklikdan parishon bo‘lishini bildiradi. Kirmoniy (r.a.) aytadiki, birovning molini shu mol egasining roziligi bilan hadya qilayotganini ko‘rsa, o‘sha mol egasiga moldan yetadigan yaxshilik va yomonliklar yetishiga dalildir.
ҲАДЯ ҚИЛМОҚ (БАХШИШ КАРДАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда ўз молини ўз ишига бахшида этаётганини кўрса, ўз ўғлига хотин олишига ёки ўз қариндошларидан бирини хотинликка беришига ва молларини улар орасида тақсим қилишига далил бўлади. Агар ўз молини ёмон ишга ҳадя қилаётганини кўрса, фасод ва ҳаром ишга қўл уришига далилдир. Агар молини бегоналарга ҳадя қилаётганини кўрса, аҳволи ўлимдан ёки тирикликдан паришон бўлишини билдиради. Кирмоний (р.а.) айтадики, бировнинг молини шу мол эгасининг розилиги билан ҳадя қилаётганини кўрса, ўша мол эгасига молдан етадиган яхшилик ва ёмонликлар етишига далилдир.