HAYZ Ibn Sirin (r.a.) aytadiki, tushdagi hayz erkaklar uchun maishatda boqiylik, ayollar uchun molu davlatining ko‘pligidir. Agar tushida hayzli ekanini ko‘rsa, harom va fasod usgida ekanligiga dalildir. Boshqa ta’birchilarning aygishlaricha, tushida hayzli ekanini ko‘rsa, g‘am va qiyinchilikka dalildir. Agar ayol kishi tushida hayzli ekanini ko‘rsa, hayz qoni mikdoriga muvofiq harom mol topishiga dalildir. Agar erkak kishi tushida xotinining hayzli ekanini ko‘rsa, dunyo ishlarining eshigi uning uchun yopiq ekanligiga dalildir. Agar bu tush sohibi pokdoman odam bo‘lsa, din bobida hayronlikda qolishini bildiradi. Agar tushida xotini hayzdan pok bo‘lganini va cho‘milganini ko‘rsa, dunyoviy ishlarning eshigi uning uchun ochilishiga dalildir.
ҲАЙЗ Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги ҳайз эркаклар учун маишатда боқийлик, аёллар учун молу давлатининг кўплигидир. Агар тушида ҳайзли эканини кўрса, ҳаром ва фасод усгида эканлигига далилдир. Бошқа таъбирчиларнинг айгишларича, тушида ҳайзли эканини кўрса, ғам ва қийинчиликка далилдир. Агар аёл киши тушида ҳайзли эканини кўрса, ҳайз қони микдорига мувофиқ ҳаром мол топишига далилдир. Агар эркак киши тушида хотинининг ҳайзли эканини кўрса, дунё ишларининг эшиги унинг учун ёпиқ эканлигига далилдир. Агар бу туш соҳиби покдоман одам бўлса, дин бобида ҳайронликда қолишини билдиради. Агар тушида хотини ҳайздан пок бўлганини ва чўмилганини кўрса, дунёвий ишларнинг эшиги унинг учун очилишига далилдир.