HAMMOM (GARMOBA) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushdagi hammom g‘amu anduh bo‘ladi. Hammomda yuvinish shodlikni bildiradi. Iliq suv yaxshi va kuchli qaynagan suv yomon bo‘ladi. Tushida hammomga borganini, unda g‘usl qilganini va toza bo‘lib yuvinganini ko‘rsa, ranj va andishadan qutilishini bildiradi. Tushida hammomga borganini, biroq yuvinmaganini ko‘rsa, ayollar tufayli yuragiga yetadigan g‘am va anduhga dalildir. Kirmoniy (r.a.)ning aytishicha, tushida hammomga borganini, badaniga ohak surtganini va toza yuvinganini ko‘rsa, qo‘rquvi bo‘lsa, qutilishi, g‘amgin bo‘lsa, shod bo‘lishi, bemor bo‘lsa, shifo topishi, qarzdor bo‘lsa, qutilishiga dalildir. Tushida o‘ziga ohak surtganini, biroq yuvinmaganini ko‘rsa, ishi oxiriga yetmasligiga dalildir. Mag‘ribiy (r.a.)ning aytishicha, tushida hammomga borib, qo‘lini, yuzini, boshini va badanini yuvib, hammomdan chiqqanini ko‘rsa, g‘amdan chiqishiga dalildir. Tushida ko‘chada yoki uyida hammom borligini ko‘rsa, o‘sha joyda buzuq ayol paydo bo‘lishiga dalildir. Tushida yuvinishiga ehtiyoj bo‘lmagani holda hammomga tushganini ko‘rsa, g‘amgin va qarzdor bo‘lishiga dalildir. Tushida hammomda kiyimini o‘g‘ri urib ketganini va yalang‘och qolganini ko‘rsa, biror ish sababli g‘amgin va rasvo bo‘lishiga dalildir. Ja’far Sodiq (r.a.)ning aytishicha, tushda hammomni ko‘rish olti narsani bildiradi: ayolni; g‘amu anduhni; dinni; nobakorlikni; do‘stni; qarzni. Tushdagi hammomchi — ayolni bildiradi. Ba’zi ta’birchilarning aytishicha, uy xojasiga dalildir. Kirmoniy (r.a.)ning aytishicha, tushida hammomchilik qilayotganini ko‘rsa, erkak bo‘lsa, badavlat ayolga uylanishi va ayolning ishlari bilan mashg‘ul bo‘lishiga dalildir. Agar ayol kishi bo‘lsa, aytilgan sifatga ega erga tegishiga dalildir.
ҲАММОМ (ГАРМОБА) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ҳаммом ғаму андуҳ бўлади. Ҳаммомда ювиниш шодликни билдиради. Илиқ сув яхши ва кучли қайнаган сув ёмон бўлади. Тушида ҳаммомга борганини, унда ғусл қилганини ва тоза бўлиб ювинганини кўрса, ранж ва андишадан қутилишини билдиради. Тушида ҳаммомга борганини, бироқ ювинмаганини кўрса, аёллар туфайли юрагига етадиган ғам ва андуҳга далилдир. Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида ҳаммомга борганини, баданига оҳак суртганини ва тоза ювинганини кўрса, қўрқуви бўлса, қутилиши, ғамгин бўлса, шод бўлиши, бемор бўлса, шифо топиши, қарздор бўлса, қутилишига далилдир. Тушида ўзига оҳак суртганини, бироқ ювинмаганини кўрса, иши охирига етмаслигига далилдир. Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида ҳаммомга бориб, қўлини, юзини, бошини ва баданини ювиб, ҳаммомдан чиққанини кўрса, ғамдан чиқишига далилдир. Тушида кўчада ёки уйида ҳаммом борлигини кўрса, ўша жойда бузуқ аёл пайдо бўлишига далилдир. Тушида ювинишига эҳтиёж бўлмагани ҳолда ҳаммомга тушганини кўрса, ғамгин ва қарздор бўлишига далилдир. Тушида ҳаммомда кийимини ўғри уриб кетганини ва яланғоч қолганини кўрса, бирор иш сабабли ғамгин ва расво бўлишига далилдир. Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушда ҳаммомни кўриш олти нарсани билдиради: аёлни; ғаму андуҳни; динни; нобакорликни; дўстни; қарзни. Тушдаги ҳаммомчи — аёлни билдиради. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, уй хожасига далилдир. Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида ҳаммомчилик қилаётганини кўрса, эркак бўлса, бадавлат аёлга уйланиши ва аёлнинг ишлари билан машғул бўлишига далилдир. Агар аёл киши бўлса, айтилган сифатга эга эрга тегишига далилдир.