Tushda Haram - Ҳарам ko'rsa

HARAM Haram bu tinchlik va omonlik joyidir. Agar Ka’batullohning haramida yurganini ko‘rsa, dunyo ofatlaridan emin bo‘lishiga dalildir va unga Haj qilmoq nasib etadi. Kirmoniy (r.a.) aytadiki, agar podshohning yoki biror ulug‘ kishining haramga borganini ko‘rsa, barcha yomonliklaridan omon bo‘lishi, ehtimolki, podshohdan biror narsa topishiga dalildir. Ba’zi ta’birchilarning aytishicha, o‘sha haram ahliga ishi tushishiga dalildir. Agar podshoh uni o‘z haramiga chaqirganini va u yerda joylashib olganini ko‘rsa, podshohning ishiga kirishishini va bir ish qilib, undan badnomlik topishini bildiradi. Agar zolim podshohning haramiga borganini ko‘rsa, u ham yuqoridagi kabidir.


ҲАРАМ Ҳарам бу тинчлик ва омонлик жойидир. Агар Каъбатуллоҳнинг ҳарамида юрганини кўрса, дунё офатларидан эмин бўлишига далилдир ва унга Ҳаж қилмоқ насиб этади. Кирмоний (р.а.) айтадики, агар подшоҳнинг ёки бирор улуғ кишининг ҳарамга борганини кўрса, барча ёмонликларидан омон бўлиши, эҳтимолки, подшоҳдан бирор нарса топишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, ўша ҳарам аҳлига иши тушишига далилдир. Агар подшоҳ уни ўз ҳарамига чақирганини ва у ерда жойлашиб олганини кўрса, подшоҳнинг ишига киришишини ва бир иш қилиб, ундан бадномлик топишини билдиради. Агар золим подшоҳнинг ҳарамига борганини кўрса, у ҳам юқоридаги кабидир.
Tush tabirini qidiring.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика