VAYRONLIK (VAYRONIY) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushdagi uy, do‘kon va shunga o‘xshashlarning vayronligi dinda yo‘ldan adashishga dalildir. Tushida vayronani obod qilayotganini ko‘rsa, ta’biri aksincha bo‘ladi. Kirmoniy (r.a.)ning aytishicha, tushida obod yerning vayron bo‘lganini ko‘rsa, o‘sha yer odamlari balo va musibatga tushishlariga dalildir. Tushida eski vayronani obod qilganini ko‘rsa, tush sohibining ishlari soz bo‘lishiga dalildir. Mag‘ribiy (r.a.)ning aytishicha, vayronalik Yaratuvchining ishlaridan bo‘lsa, tush ko‘ruvchiga foydadir, agar bandaning ishi bo‘lsa, ta’biri aksincha bo‘ladi.
ВАЙРОНЛИК (ВАЙРОНИЙ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги уй, дўкон ва шунга ўхшашларнинг вайронлиги динда йўлдан адашишга далилдир. Тушида вайронани обод қилаётганини кўрса, таъбири аксинча бўлади. Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида обод ернинг вайрон бўлганини кўрса, ўша ер одамлари бало ва мусибатга тушишларига далилдир. Тушида эски вайронани обод қилганини кўрса, туш соҳибининг ишлари соз бўлишига далилдир. Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, вайроналик Яратувчининг ишларидан бўлса, туш кўрувчига фойдадир, агар банданинг иши бўлса, таъбири аксинча бўлади.