DORI (DORU) Ibn Sirin (r.a.) aytadiki, har kim tushida o‘z kasalligi uchun dori ichganini va u dori kasalligiga mos kelganini ko‘rsa, dinini yaxshi bo‘lishiga intilishini bildiradi. Tushida dori ichganini va mos kelmaganini ko‘rsa, din sozligi undan yo‘q bo‘lishiga dalildir. Tushida o‘z tandurustligi uchun dori ichganini ko‘rsa, dorining mosligiga muvofiq dunyosining sozligini qidirishga dalildir. Tushida odamlar uchun dori tayyorlayotganini ko‘rsa, Xudoyi ta’olo xalqi uchun ehson qilishiga dalildir. Tushida tayyorlagan dorilari quriyotganini ko‘rsa, g‘amu anduhdan xalos bo‘lishini bildiradi. Kirmoniy (r.a.) aytadiki, tushida dori ichganini va dori uning ichini qattiq surganini ko‘rsa, unga ziyon yetishiga dalildir, buning aksini ko‘rsa, xayru manfaat topadi. Tushida dori ichganini va aqlu hushi o‘zidan g‘oyib bo‘lganini ko‘rsa, g‘amu anduxdan ozod bo‘lishini bildiradi. Ja’far Sodiq (r.a.) aytadiki, har qanday sariq dori bemorlik va ranj bo‘ladi, ichish makruh hisoblangan har qanday dori bemorlik bo‘ladi.
ДОРИ (ДОРУ) Ибн Сирин (р.а.) айтадики, ҳар ким тушида ўз касаллиги учун дори ичганини ва у дори касаллигига мос келганини кўрса, динини яхши бўлишига интилишини билдиради. Тушида дори ичганини ва мос келмаганини кўрса, дин созлиги ундан йўқ бўлишига далилдир. Тушида ўз тандурустлиги учун дори ичганини кўрса, дорининг мослигига мувофиқ дунёсининг созлигини қидиришга далилдир. Тушида одамлар учун дори тайёрлаётганини кўрса, Худойи таъоло халқи учун эҳсон қилишига далилдир. Тушида тайёрлаган дорилари қуриётганини кўрса, ғаму андуҳдан халос бўлишини билдиради. Кирмоний (р.а.) айтадики, тушида дори ичганини ва дори унинг ичини қаттиқ сурганини кўрса, унга зиён етишига далилдир, бунинг аксини кўрса, хайру манфаат топади. Тушида дори ичганини ва ақлу ҳуши ўзидан ғойиб бўлганини кўрса, ғаму андухдан озод бўлишини билдиради. Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, ҳар қандай сариқ дори беморлик ва ранж бўлади, ичиш макруҳ ҳисобланган ҳар қандай дори беморлик бўлади.