DUSHMANLIK, JANJAL (XUSUMAT, Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushida birov bilan dushmanlashganini va uning ustidan g‘olib bo‘lmaganini ko‘rsa, oqibatda dushmani ustidan g‘olib bo‘lishi va zafar topishiga dalildir. Dushman o‘z ustidan g‘olib bo‘lganini tush ko‘rsa, yuqoridagining aksi bo‘ladi. Kirmoniy (r.a.)ning aytishicha, tushida yurt hokimi bilan xusumatlashganini yoki uning ustidan g‘olib bo‘lganini ko‘rsa, hokimdan foyda topishiga dalildir. Agar buning aksini ko‘rsa, hokimdan ranj yetishini bildiradi. Agar podshoh oldiga janjal uchun borganini ko‘rsa, hojati ravo bo‘lishiga dalildir. Jobir Mag‘ribiy (r.a.) aytadiki, tushida odamlar bilan sababsiz xusumatlashganini ko‘rsa, odamlar undan g‘am chekishlariga dalildir, chunki u odamlarga ozor berishini istovchi kishidir.
ДУШМАНЛИК, ЖАНЖАЛ (ХУСУМАТ, Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида биров билан душманлашганини ва унинг устидан ғолиб бўлмаганини кўрса, оқибатда душмани устидан ғолиб бўлиши ва зафар топишига далилдир. Душман ўз устидан ғолиб бўлганини туш кўрса, юқоридагининг акси бўлади. Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида юрт ҳокими билан хусуматлашганини ёки унинг устидан ғолиб бўлганини кўрса, ҳокимдан фойда топишига далилдир. Агар бунинг аксини кўрса, ҳокимдан ранж етишини билдиради. Агар подшоҳ олдига жанжал учун борганини кўрса, ҳожати раво бўлишига далилдир. Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, тушида одамлар билан сабабсиз хусуматлашганини кўрса, одамлар ундан ғам чекишларига далилдир, чунки у одамларга озор беришини истовчи кишидир.