JANG QILISH (KOR-ZOR KARDAN) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushdagi jang o‘lat (to’un) kasalligi bo‘ladi. Tushida jang qilayotganini ko‘rsa, o‘lat illatidan unga xavf borligiga dalildir. Agar jangda dushmanni yengganini ko‘rsa, o‘latdan xalos topishiga dalildir. Agar jangda dushman uni qo‘lga olsa, o‘latdan halok bo‘lishiga dalildir. Kirmoniy (r.a.)ning aytishicha, tushida jangda kim bilandir qilich ko‘tarib jang qilayotganini va ulardan biri qilich urishga fursat topganini ko‘rsa, xusumatga dalil bo‘ladi va fursat topganga g‘alaba yor bo‘ladi. Agar jangda nayza bilan urishayotgan bo‘lsa, unga ham mazkur ta’bir bo‘ladi. Agar tiru kamon bilan jang qilayotgan bo‘lsa ikki orada og‘zaki tortishuv yuz berishiga dalildir.
ЖАНГ ҚИЛИШ (КОР-ЗОР КАРДАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги жанг ўлат (тоъун) касаллиги бўлади. Тушида жанг қилаётганини кўрса, ўлат иллатидан унга хавф борлигига далилдир. Агар жангда душманни енгганини кўрса, ўлатдан халос топишига далилдир. Агар жангда душман уни қўлга олса, ўлатдан ҳалок бўлишига далилдир. Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида жангда ким биландир қилич кўтариб жанг қилаётганини ва улардан бири қилич уришга фурсат топганини кўрса, хусуматга далил бўлади ва фурсат топганга ғалаба ёр бўлади. Агар жангда найза билан уришаётган бўлса, унга ҳам мазкур таъбир бўлади. Агар тиру камон билан жанг қилаётган бўлса икки орада оғзаки тортишув юз беришига далилдир.