JIYDA. (SINJID) Ibn Sirinning aytishicha, tushdagi jiyda qiyinchilik bilan qo‘lga keladigan halol va toza moldir. Agar tushida jiyda sotayotganini yoki birov unga berganini ko‘rsa, halol molni qo‘lga kiritishiga dalildir. Jobir Mag‘ribiyning aytishicha, daraxtdan jiyda yig‘ayotganini ko‘rsa, badfe’l bir odamdan mol hosil qilishiga dalildir. Agar jiyda yeyayotganini ko‘rsa, ayolga mol nafaqa qilishiga dalildir. Hazrati Sodiq (r.a.)ning aytishicha tushdagi jiyda uch narsani bildiradi: mol hosil qilishni; qo‘lga mol kiritishni; badfe’l bir odamdan foyda olishni.
ЖИЙДА. (СИНЖИД) Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги жийда қийинчилик билан қўлга келадиган ҳалол ва тоза молдир. Агар тушида жийда сотаётганини ёки биров унга берганини кўрса, ҳалол молни қўлга киритишига далилдир. Жобир Мағрибийнинг айтишича, дарахтдан жийда йиғаётганини кўрса, бадфеъл бир одамдан мол ҳосил қилишига далилдир. Агар жийда еяётганини кўрса, аёлга мол нафақа қилишига далилдир. Ҳазрати Содиқ (р.а.)нинг айтишича тушдаги жийда уч нарсани билдиради: мол ҳосил қилишни; қўлга мол киритишни; бадфеъл бир одамдан фойда олишни.