JIMO’ (jinsiy aloqa) QILMOQ Doniyol (a.s.) aytadilarki, tushdagi jimo’ (jinsiy aloqa) hojatlarni yuzaga chiqishidir, xususan o‘zidan maniy (urug‘) ajrab chiqqanini ko‘rsa. Agar har kim biror kishi bilan jimo’ qilganini ko‘rsa, o‘sha kishidan yaxshilik va hojatlari ravo bo‘lishiga dalildir. Agar biror kishi u bilan jimo’ qilganini ko‘rsa, uning xonadoni boy bo‘lishiga dalildir. Agar o‘z xotini bilan jimo’ qilayotganini, chunonchi xotin tepada o‘zi esa pastda ekanini ko‘rsa, boshqa xotin olishi va undan xayru manfaat ko‘rishiga dalildir. Ibn Sirin (r.a.) aytadiki, agar kishi tushida o‘z xotini yoki boshqa xotin bilan, boshqa yo‘ldan jimo’ qilayotganini ko‘rsa, erkakning bid’atchi bo‘lib, nosoz ishlarga intiluvchi ekanini bildiradi va bu ishdan qaytmoq va Rasululloh sunnatiga amal qilmoq lozim. Agar o‘z onasi, opa-singlisi yoki o‘ziga harom bo‘lgan biror kishi bilan jimo’ qilayotgan bo‘lsa, o‘z mehr-muhabbatining ulardan uzilishiga dalildir, bordi-yu ular tirik bo‘lsa, agar o‘lik bo‘lsa g‘amu anduhga dalildir. Ba’zi ta’birchilarning aytishicha, agar tirik bo‘lsa, undan xayru manfaat topishiga va ehtimolki, Haj qilishiga dalildir. Agar o‘lgan ayol bilan jimo’ qilayotganini ko‘rsa, g‘amgin va nochor bo‘lishiga dalildir. Agar begona odamning o‘lgan xotini bilan jimo’ qilayotganini ko‘rsa bir ish qilishi va bu ish tufayli noumidlikka tushushini bildiradi. Agar notanish bir ayol bilan jimo’ qilayotganini ko‘rsa, ularning orasida avval xusumat yuz bergan bo‘lsa, bu xusumat muhabbatga aylanishiga va undan xayru manfaat topilishiga dalolat qiladi. Agar bir keksa bilan jimo’ qilayotganini ko‘rsa, xayru manfaat topishiga dalildir. Kirmoniy (r.a.) aytadiki, agar podshohning haramiga kirib, jimo’ qilganini ko‘rsa, dushman ustidan zafar topishiga dalildir. Agar har kim birorta qush bilan jimo’ qilayotgan bo‘lsa, o‘sha qushga mansub bo‘lgan kishi ustidan g‘olib bo‘lishiga dalildir. Agar birorta tarso, juhud yoki otashparast bilan jimo’ qilayotganini ko‘rsa, dunyoviy ishlari tartibga tushishiga dalildir. Agar shahvatdan qolgan birorta qariya tushida yoshlik paytidagidek, shahvati g‘olib bo‘lganini ko‘rsa, din ishlariga rag‘batli bo‘lishiga dalolat qiladi. Agar har kim nobakor bir ayol bilan jimo’ qilayotganini ko‘rsa, dunyo hamda harom mol tolibi bo‘lishiga dalildir. Agar bu tushni ayol kishi ko‘rsa, ta’biri shuning o‘zidir. Jobir Mag‘ribiy (r.a.) aytadiki, agar tuya bilan jimo’ qilayotganini ko‘rsa, og‘irchilikdan qutulishiga, dushman ustidan zafar topishiga, molning ko‘payishiga va nomining baland bo‘lishiga dalil. Agar podshoh bilan jimo’ qilayotganini ko‘rsa, podshohning yaqini va sirdoshi bo‘lishiga dalildir. Agar podshohning xotini bilan jimo’ qilayotgan bo‘lsa, undan xayru manfaat ko‘rishiga dalildir. Agar hayzli ayol bilan jimo’ qilayotgan bo‘lsa, ishlari ravo bo‘lishiga dalildir. O‘lgan ayol bilan jimo’ qilayotgan bo‘lsa, ishlarining yomon bo‘lishi yoki o‘sha ayolni yaqinlari bilan topishishi va qo‘shilishiga dalildir. Bordi-yu o‘sha ayol tirik bo‘lsa, uning yaqinlaridan aloqasining uzulishiga dalil bo‘ladi. Ba’zi ta’birchilarning aytishlaricha, hayzli ayol bilan jimo’ qilmoq dunyoviy ishlarning osoyishta bo‘lishiga dalildir. Ismoil Ash’as (r.a.)ning aytishicha, har kim tushida kanizakdan bo‘lgan xotini bilan jimo’ qilayotganini ko‘rsa, podshoh tomonidan unga xayru manfaat yetishiga dalildir. Agar tanish bir yosh kishi bilan jimo’ qilayotgan bo‘lsa, undan xayru manfaat topishini bildiradi. Notanish bir yosh kishi bilan jimo’ qilayotganini ko‘rsa, podshohdan hojati ravo bo‘lishiga dalildir. O‘lgan bir erkak bilan jimo’ qilayotganini ko‘rsa, o‘sha odam uchun biror duo yoki ehson qilishini bildiradi. Agar bir ayol boshqa bir ayol bilan jimo’ qilayotganini ko‘rsa, o‘sha ayoldan yaxshilik ko‘rishi va hojati ravo bo‘lishiga dalildir. Ja’far Sodiq (r.a.) aytadiki, xar kim tushida jimo’ qilsa va g‘usl vojib bo‘lsa, bu tushning ta’biri bo‘lmaydi.
ЖИМОЪ (жинсий алоқа) ҚИЛМОҚ Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушдаги жимоъ (жинсий алоқа) ҳожатларни юзага чиқишидир, хусусан ўзидан маний (уруғ) ажраб чиққанини кўрса. Агар ҳар ким бирор киши билан жимоъ қилганини кўрса, ўша кишидан яхшилик ва ҳожатлари раво бўлишига далилдир. Агар бирор киши у билан жимоъ қилганини кўрса, унинг хонадони бой бўлишига далилдир. Агар ўз хотини билан жимоъ қилаётганини, чунончи хотин тепада ўзи эса пастда эканини кўрса, бошқа хотин олиши ва ундан хайру манфаат кўришига далилдир. Ибн Сирин (р.а.) айтадики, агар киши тушида ўз хотини ёки бошқа хотин билан, бошқа йўлдан жимоъ қилаётганини кўрса, эркакнинг бидъатчи бўлиб, носоз ишларга интилувчи эканини билдиради ва бу ишдан қайтмоқ ва Расулуллоҳ суннатига амал қилмоқ лозим. Агар ўз онаси, опа-синглиси ёки ўзига ҳаром бўлган бирор киши билан жимоъ қилаётган бўлса, ўз меҳр-муҳаббатининг улардан узилишига далилдир, борди-ю улар тирик бўлса, агар ўлик бўлса ғаму андуҳга далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, агар тирик бўлса, ундан хайру манфаат топишига ва эҳтимолки, Ҳаж қилишига далилдир. Агар ўлган аёл билан жимоъ қилаётганини кўрса, ғамгин ва ночор бўлишига далилдир. Агар бегона одамнинг ўлган хотини билан жимоъ қилаётганини кўрса бир иш қилиши ва бу иш туфайли ноумидликка тушушини билдиради. Агар нотаниш бир аёл билан жимоъ қилаётганини кўрса, уларнинг орасида аввал хусумат юз берган бўлса, бу хусумат муҳаббатга айланишига ва ундан хайру манфаат топилишига далолат қилади. Агар бир кекса билан жимоъ қилаётганини кўрса, хайру манфаат топишига далилдир. Кирмоний (р.а.) айтадики, агар подшоҳнинг ҳарамига кириб, жимоъ қилганини кўрса, душман устидан зафар топишига далилдир. Агар ҳар ким бирорта қуш билан жимоъ қилаётган бўлса, ўша қушга мансуб бўлган киши устидан ғолиб бўлишига далилдир. Агар бирорта тарсо, жуҳуд ёки оташпараст билан жимоъ қилаётганини кўрса, дунёвий ишлари тартибга тушишига далилдир. Агар шаҳватдан қолган бирорта қария тушида ёшлик пайтидагидек, шаҳвати ғолиб бўлганини кўрса, дин ишларига рағбатли бўлишига далолат қилади. Агар ҳар ким нобакор бир аёл билан жимоъ қилаётганини кўрса, дунё ҳамда ҳаром мол толиби бўлишига далилдир. Агар бу тушни аёл киши кўрса, таъбири шунинг ўзидир. Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, агар туя билан жимоъ қилаётганини кўрса, оғирчиликдан қутулишига, душман устидан зафар топишига, молнинг кўпайишига ва номининг баланд бўлишига далил. Агар подшоҳ билан жимоъ қилаётганини кўрса, подшоҳнинг яқини ва сирдоши бўлишига далилдир. Агар подшоҳнинг хотини билан жимоъ қилаётган бўлса, ундан хайру манфаат кўришига далилдир. Агар ҳайзли аёл билан жимоъ қилаётган бўлса, ишлари раво бўлишига далилдир. Ўлган аёл билан жимоъ қилаётган бўлса, ишларининг ёмон бўлиши ёки ўша аёлни яқинлари билан топишиши ва қўшилишига далилдир. Борди-ю ўша аёл тирик бўлса, унинг яқинларидан алоқасининг узулишига далил бўлади. Баъзи таъбирчиларнинг айтишларича, ҳайзли аёл билан жимоъ қилмоқ дунёвий ишларнинг осойишта бўлишига далилдир. Исмоил Ашъас (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким тушида канизакдан бўлган хотини билан жимоъ қилаётганини кўрса, подшоҳ томонидан унга хайру манфаат етишига далилдир. Агар таниш бир ёш киши билан жимоъ қилаётган бўлса, ундан хайру манфаат топишини билдиради. Нотаниш бир ёш киши билан жимоъ қилаётганини кўрса, подшоҳдан ҳожати раво бўлишига далилдир. Ўлган бир эркак билан жимоъ қилаётганини кўрса, ўша одам учун бирор дуо ёки эҳсон қилишини билдиради. Агар бир аёл бошқа бир аёл билан жимоъ қилаётганини кўрса, ўша аёлдан яхшилик кўриши ва ҳожати раво бўлишига далилдир. Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, хар ким тушида жимоъ қилса ва ғусл вожиб бўлса, бу тушнинг таъбири бўлмайди.