ZAYTUN MEVASI VA YOG‘I (ZAYTUN) Ibn Sirinning aytishicha, tushdagi zaytun g‘am va anduhdir. Agar zaytuni borligini yoki birov unga berganini va uni yeyayotganini ko‘rsa, yeganiga muvofiq g‘am va qayg‘u ko‘rishiga dalildir. Kirmoniyning aytishicha, tushdagi zaytun yog‘i xayru barakatga dalildir. Agar zaytun yog‘ini ichayotganini ko‘rsa, ichganiga yarasha qayg‘u va g‘am ko‘rishiga dalildir. Jobir Mag‘ribiyning aytishicha, agar zaytun mevasi achchiq bo‘lmasa va uni non bilan yeyayotganini ko‘rsa, uning uchun foyda qiyinchilik bilan kelishiga dalildir.
ЗАЙТУН МЕВАСИ ВА ЁҒИ (ЗАЙТУН) Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги зайтун ғам ва андуҳдир. Агар зайтуни борлигини ёки биров унга берганини ва уни еяётганини кўрса, еганига мувофиқ ғам ва қайғу кўришига далилдир. Кирмонийнинг айтишича, тушдаги зайтун ёғи хайру баракатга далилдир. Агар зайтун ёғини ичаётганини кўрса, ичганига яраша қайғу ва ғам кўришига далилдир. Жобир Мағрибийнинг айтишича, агар зайтун меваси аччиқ бўлмаса ва уни нон билан еяётганини кўрса, унинг учун фойда қийинчилик билан келишига далилдир.