KARVON (KORVON) — Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushida karvon axdi bilan yo‘lda ketayotganini va karvon ahli solih va yaxshi odamlar ekanini ko‘rsa, uning ishlari yaxshi va soz bo‘lishiga dalildir. Agar karvon ahli yaramas va badfe’l odamlar bo‘lsa, ta’biri aksincha bo‘ladi. Agar ulovga minganini va mukammal holda ekanini ko‘rsa, ne’mat hosil bo‘lishiga dalildir. Agar karvonda piyoda bo‘lsa va kerakli narsalari yo‘q ekanini ko‘rsa, ta’biri aksincha bo‘ladi. Kirmoniy (r.a.)ning aytishicha, tushida karvon bilan uyiga yetib kelganini ko‘rsa, ishlari yurishib ketishiga dalildir. Agar buning aksini ko‘rsa, ishlari to‘xtab qolishiga dalildir. Ibrohim (r.a.)ning aytishicha, tushida karvon uyi tomon ketayotganini ko‘rsa, to‘xtab qolgan ishining yurishib ketishiga dalildir. Buning aksini ko‘rsa, ta’biri ham aksinchadir.
КАРВОН (КОРВОН) — Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида карвон ахди билан йўлда кетаётганини ва карвон аҳли солиҳ ва яхши одамлар эканини кўрса, унинг ишлари яхши ва соз бўлишига далилдир. Агар карвон аҳли ярамас ва бадфеъл одамлар бўлса, таъбири аксинча бўлади. Агар уловга минганини ва мукаммал ҳолда эканини кўрса, неъмат ҳосил бўлишига далилдир. Агар карвонда пиёда бўлса ва керакли нарсалари йўқ эканини кўрса, таъбири аксинча бўлади. Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида карвон билан уйига етиб келганини кўрса, ишлари юришиб кетишига далилдир. Агар бунинг аксини кўрса, ишлари тўхтаб қолишига далилдир. Иброҳим (р.а.)нинг айтишича, тушида карвон уйи томон кетаётганини кўрса, тўхтаб қолган ишининг юришиб кетишига далилдир. Бунинг аксини кўрса, таъбири ҳам аксинчадир.