MARGIMUSH (ZIRNIX) Ibn Sirinning aytishicha, tushdagi margimush qiyinchilik va bemorlikka dalildir. Agar tushda margimush yeyayotganini ko‘rsa, bemor bo‘lishiga dalildir. Agar margimush sotayotganini yoki birovga hadya qilsa yohud margimushi yo‘qolib qolganini ko‘rsa, g‘am va qayg‘udan ozod bo‘lishiga dalildir. Jobirning aytishicha, agar margimush konini topib olsa yoki margimushni qopda ustiga olib borganini ko‘rsa, ko‘p mol topishiga va u molni kasallikka sarflashiga dalildir. Agar sariq margimushni bir yerga yig‘ayotganini ko‘rsa, safarda bemor bo‘lishiga dalildir.
МАРГИМУШ (ЗИРНИХ) Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги маргимуш қийинчилик ва беморликка далилдир. Агар тушда маргимуш еяётганини кўрса, бемор бўлишига далилдир. Агар маргимуш сотаётганини ёки бировга ҳадя қилса ёҳуд маргимуши йўқолиб қолганини кўрса, ғам ва қайғудан озод бўлишига далилдир. Жобирнинг айтишича, агар маргимуш конини топиб олса ёки маргимушни қопда устига олиб борганини кўрса, кўп мол топишига ва у молни касалликка сарфлашига далилдир. Агар сариқ маргимушни бир ерга йиғаётганини кўрса, сафарда бемор бўлишига далилдир.