MUSULMON BO‘LMOQ (MUSULMON ShUDAN) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, musulmon odam tushida yana musulmon bo‘lganini ko‘rsa, balo va ofatlardan emin bo‘lishiga dalildir. Agar kofir musulmon bo‘lganini ko‘rsa, Xudoyi ta’olo bu kofirga musulmon bo‘lishini nasib etadi. Agar musulmon kishi kofirga musulmon bo‘lishini aytsa, uning ishlari yaxshi bo‘lishiga dalildir. Jobir Mag‘ribiy (r.a.)ning aytishicha, tushida musulmon odam kofir bo‘lganini ko‘rsa, baloga giriftor bo‘lishi va ishlarining oqibati xayrli bo‘lmasligiga dalildir. Agar kofir uning qo‘lida musulmon bo‘lganini ko‘rsa, birorta odamni yomon yo‘ldan qaytarishiga dalildir.
МУСУЛМОН БЎЛМОҚ (МУСУЛМОН ШУДАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, мусулмон одам тушида яна мусулмон бўлганини кўрса, бало ва офатлардан эмин бўлишига далилдир. Агар кофир мусулмон бўлганини кўрса, Худойи таъоло бу кофирга мусулмон бўлишини насиб этади. Агар мусулмон киши кофирга мусулмон бўлишини айтса, унинг ишлари яхши бўлишига далилдир. Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида мусулмон одам кофир бўлганини кўрса, балога гирифтор бўлиши ва ишларининг оқибати хайрли бўлмаслигига далилдир. Агар кофир унинг қўлида мусулмон бўлганини кўрса, бирорта одамни ёмон йўлдан қайтаришига далилдир.