Tushda Badanllar - Баданллар ko'rsa

BADANLLAR (ANDOMHO) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, odamlar o‘z badanlarida ziyodalikni ko‘rsalar, qarindoshlari hamda o‘z ahlining ziyoda bo‘lishi va o‘z joylarida bo‘lishlariga dalildir. Agar uning badani kesilsa yoki tanadan bir narsa tushsa, safarga ketishi va o‘z ahlining parokanda bo‘lishini bildiradi. Tushida o‘z badanini kessa va parchalaganini ko‘rsa, o‘z ahli va qarindoshlarini har xil shaharlarga tarqatib yuborishiga dalildir. Kirmoniy (r.a.)ning aytishicha, o‘z badanidan bir parcha go‘shtni kesib olganini ko‘rsa, u kishiga xayru manfaat yetishiga dalildir. Agar badanidan bir bo‘lagini judo bo‘lganini ko‘rsa, biror kishi uning molidan zo‘rlik bilan tortib olishiga dalildir. Agar badanidan go‘sht qirqib olganini ko‘rsa va qushlarni oldiga tashlaganini ko‘rsa, o‘z molidan birovga baxshida qilishiga dalildir. J obir Magribiy (r.a.) aytadiki, badanidan bir a’zosi u bilan so‘zlashganini ko‘rsa, xalq orasida rasvo bo‘lishiga dalildir. Alloh ta’olo aytadi: . . . Bizlarni, barcha narsani so‘zlatgan zot Alloh so‘zlatdi. . . (Fussilat surasi, 21-oyat). Agar biror a’zosining yo‘lda yurib ketayotganini ko‘rsa, bir ish qilishiga va bu ishda shikast paydo bo‘lishiga dalildir. Agar badanidan biror a’zosining judo bo‘lganini ko‘rsa, qarindoshlaridan bir kishining g‘urbatga tushishini bildiradi. Agar a’zolarining ozoda ekanini ko‘rsa, bemor bo‘lishiga dalildir. Agar biror qushning o‘z badanidan bir parcha go‘pggni uzib qochganini ko‘rsa, kimdir uning molidan zo‘rlik bilan tortib olishiga dalil bo‘ladi. Agar o‘z go‘shtidan qirqib olayotganini va qushlar oldiga tashlayotganini ko‘rsa, o‘z molidan birovga baxshida qilishiga dalildir. Fazl aytadiki: Men Allohning Rasuliga arz qildimki, yo Rasulalloh (s.a.v.), men yomon tush ko‘rdim. Qanday tush ko‘rding? — so‘radilar. Aytdim: Tushimda sizning badaningizdan bir parchasini olib bir chetga qo‘ydilar. Rasululloh (s.a.v.) dedilar: Fotima o‘gil tug‘adi va u sening yoningda katta bo‘ladi. Shundan so‘ng Fotima Husaynni tug‘dilar va u Fazlning yonida katta bo‘ldi. Fazl uni tarbiya qildi.


БАДАНЛЛАР (АНДОМҲО) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, одамлар ўз баданларида зиёдаликни кўрсалар, қариндошлари ҳамда ўз аҳлининг зиёда бўлиши ва ўз жойларида бўлишларига далилдир. Агар унинг бадани кесилса ёки танадан бир нарса тушса, сафарга кетиши ва ўз аҳлининг пароканда бўлишини билдиради. Тушида ўз баданини кесса ва парчалаганини кўрса, ўз аҳли ва қариндошларини ҳар хил шаҳарларга тарқатиб юборишига далилдир. Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, ўз баданидан бир парча гўштни кесиб олганини кўрса, у кишига хайру манфаат етишига далилдир. Агар баданидан бир бўлагини жудо бўлганини кўрса, бирор киши унинг молидан зўрлик билан тортиб олишига далилдир. Агар баданидан гўшт қирқиб олганини кўрса ва қушларни олдига ташлаганини кўрса, ўз молидан бировга бахшида қилишига далилдир. Ж обир Магрибий (р.а.) айтадики, баданидан бир аъзоси у билан сўзлашганини кўрса, халқ орасида расво бўлишига далилдир. Аллоҳ таъоло айтади: . . . Бизларни, барча нарсани сўзлатган зот Аллоҳ сўзлатди. . . (Фуссилат сураси, 21-оят). Агар бирор аъзосининг йўлда юриб кетаётганини кўрса, бир иш қилишига ва бу ишда шикаст пайдо бўлишига далилдир. Агар баданидан бирор аъзосининг жудо бўлганини кўрса, қариндошларидан бир кишининг ғурбатга тушишини билдиради. Агар аъзоларининг озода эканини кўрса, бемор бўлишига далилдир. Агар бирор қушнинг ўз баданидан бир парча гўпггни узиб қочганини кўрса, кимдир унинг молидан зўрлик билан тортиб олишига далил бўлади. Агар ўз гўштидан қирқиб олаётганини ва қушлар олдига ташлаётганини кўрса, ўз молидан бировга бахшида қилишига далилдир. Фазл айтадики: Мен Аллоҳнинг Расулига арз қилдимки, ё Расулаллоҳ (с.а.в.), мен ёмон туш кўрдим. Қандай туш кўрдинг? — сўрадилар. Айтдим: Тушимда сизнинг баданингиздан бир парчасини олиб бир четга қўйдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: Фотима ўгил туғади ва у сенинг ёнингда катта бўлади. Шундан сўнг Фотима Ҳусайнни туғдилар ва у Фазлнинг ёнида катта бўлди. Фазл уни тарбия қилди.
Tush tabirini qidiring.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика