Tushda Nasihat qilmoq - Насиҳат қилмоқ ko'rsa

NASIHAT QILMOQ (PAND DODAN) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushida oxirat obodligiga foydasi yetadigan nasihatlarni bir solih odamga aytilayotganini ko‘rsa, demak o‘sha odam dini va dunyosini obod qiladigan bir bashorat eshitishiga dalil bo‘ladi. Agar buning aksi bo‘lsa, o‘sha odamning dini va dunyosi fasod va taboh bo‘lishiga dalildir. Jobir Mag‘ribiy (r.a.)ning aytishicha, dinini yaxshilash uchun biror kishiga qilingan nasihat yaxshi bo‘ladi. Tushda nasihat qiluvchi Allohga yaqin bo‘lgan farishta bo‘lib, bu farishta tush egasiga unga yetishish mumkin bo‘lgan yaxshiliklardan bashorat beradi, buning uchun shukr keltirmog‘i lozim. Dinning buzilishiga ta’sir qiladigan nasihat sohibi dev, ajim (shayton) bo‘lib, dinining buzilishi va fasod bo‘lishi haqida xabar beradi, buning uchun tavba qilmoq va Xudoga qaytmoq lozimdirki, bu tavba bilan Alloh uni yomonlikdan asragay va Xaq ta’olo azobidan qutulgay.


НАСИҲАТ ҚИЛМОҚ (ПАНД ДОДАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида охират ободлигига фойдаси етадиган насиҳатларни бир солиҳ одамга айтилаётганини кўрса, демак ўша одам дини ва дунёсини обод қиладиган бир башорат эшитишига далил бўлади. Агар бунинг акси бўлса, ўша одамнинг дини ва дунёси фасод ва табоҳ бўлишига далилдир. Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, динини яхшилаш учун бирор кишига қилинган насиҳат яхши бўлади. Тушда насиҳат қилувчи Аллоҳга яқин бўлган фаришта бўлиб, бу фаришта туш эгасига унга етишиш мумкин бўлган яхшиликлардан башорат беради, бунинг учун шукр келтирмоғи лозим. Диннинг бузилишига таъсир қиладиган насиҳат соҳиби дев, ажим (шайтон) бўлиб, динининг бузилиши ва фасод бўлиши ҳақида хабар беради, бунинг учун тавба қилмоқ ва Худога қайтмоқ лозимдирки, бу тавба билан Аллоҳ уни ёмонликдан асрагай ва Хақ таъоло азобидан қутулгай.
Tush tabirini qidiring.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика