NAQQOD Tushdagi naqqod — olim, dono va hakim kishidir, chunki u har bir narsaning yaxshisini aniqlovchi bo‘ladi. Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, dindor va solih kishi tushida naqqod bo‘lib qolganini ko‘rsa, din va Qur’on ilmlarini hosil qilishiga dalildir. Agar u boylik talabgori bo‘lsa, sharaf va ulug‘lik hosil qilishiga va dunyo molini ixtiyor qilishiga dalildir. Mag‘ribiy (r.a.)ning aytishicha, tushdagi naqqod aqlli va narsalarning yaxshi yoki yomonligini, odamlarning solih yoki fosid ekanini ajratuvchi kishidir. Ja’far Sodiq (r.a.)ning aytishicha, tushdagi naqqod to‘rt narsaga dalildir: dono kishiga; hokimga; aqlli kishiga; ishlarni tekshiruvchiga.
НАҚҚОД Тушдаги наққод — олим, доно ва ҳаким кишидир, чунки у ҳар бир нарсанинг яхшисини аниқловчи бўлади. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, диндор ва солиҳ киши тушида наққод бўлиб қолганини кўрса, дин ва Қуръон илмларини ҳосил қилишига далилдир. Агар у бойлик талабгори бўлса, шараф ва улуғлик ҳосил қилишига ва дунё молини ихтиёр қилишига далилдир. Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушдаги наққод ақлли ва нарсаларнинг яхши ёки ёмонлигини, одамларнинг солиҳ ёки фосид эканини ажратувчи кишидир. Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги наққод тўрт нарсага далилдир: доно кишига; ҳокимга; ақлли кишига; ишларни текширувчига.