OVOZ Ibn Sirin (r.a.) aytadiki, tushdagi erkak ovozi, agar baland bo‘lsa, odamlar orasida ulug‘lik topishiga dalildir. Agar ovozi baland bo‘lib qolganini ko‘rsa, ovozining balandligi miqdorida nomi va dong‘i baland bo‘lishiga dalildir. Ovozining zaif va past bo‘lib qolganini ko‘rsa, nomi va dong‘i past bo‘lishiga dalildir, masalan, uni hech kim yodga olmaydi. Kirmoniy (r.a.) aytadiki, ovozining baland bo‘lishi erkaklar uchun sharaf va nom qazonishiga dalildir. Ammo ayollar ovozi baland bo‘lishi ko‘p hollarda erkaklarning aksi bo‘lib, yaxshilikni bildirmaydi.
ОВОЗ Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушдаги эркак овози, агар баланд бўлса, одамлар орасида улуғлик топишига далилдир. Агар овози баланд бўлиб қолганини кўрса, овозининг баландлиги миқдорида номи ва донғи баланд бўлишига далилдир. Овозининг заиф ва паст бўлиб қолганини кўрса, номи ва донғи паст бўлишига далилдир, масалан, уни ҳеч ким ёдга олмайди. Кирмоний (р.а.) айтадики, овозининг баланд бўлиши эркаклар учун шараф ва ном қазонишига далилдир. Аммо аёллар овози баланд бўлиши кўп ҳолларда эркакларнинг акси бўлиб, яхшиликни билдирмайди.