PAYMONA Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushdagi paymona vositachini bildiradi. Agar paymona topsa yoki kimdir unga bersa, rostlik va insoflilikni, oldi berdi muommalada haqqoniy ish tutishni bildiradi. Tushdagi paymona ishlarning tartibga tushishini bildiradi. Agar paymonaning singanini yoki kuyganini ko‘rsa, paymona egasi uchun o‘lim xavfi borligini bildiradi. Agar paymona bilan biror narsani o‘lchayotgan bo‘lsa, bordi-yu u kishi ilm ahlidan bo‘lsa, qozi bo‘lishini, ilm ahlidan bo‘lmasa, biror ishni hal qilish uchun muhtoj bo‘lishiga dalildir. Boshqa bir so‘zga qaraganda tushdagi paymona rostgo‘y va insofli odam bo‘lib, bu odam xalqning arzu dodiga yetuvchi bo‘ladi.
ПАЙМОНА Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги паймона воситачини билдиради. Агар паймона топса ёки кимдир унга берса, ростлик ва инсофлиликни, олди берди муоммалада ҳаққоний иш тутишни билдиради. Тушдаги паймона ишларнинг тартибга тушишини билдиради. Агар паймонанинг синганини ёки куйганини кўрса, паймона эгаси учун ўлим хавфи борлигини билдиради. Агар паймона билан бирор нарсани ўлчаётган бўлса, борди-ю у киши илм аҳлидан бўлса, қози бўлишини, илм аҳлидан бўлмаса, бирор ишни ҳал қилиш учун муҳтож бўлишига далилдир. Бошқа бир сўзга қараганда тушдаги паймона ростгўй ва инсофли одам бўлиб, бу одам халқнинг арзу додига етувчи бўлади.