SAROY (SAROY) Doniyol alayhissalomning aytishlaricha, agar tushida begona bir saroyga kirib qolganini, bu yerda hech kimni tanimasligini va saroyda murdalar yurganini ko‘rsa, bu oxirat saroyi ekanini va ajali yaqin ekaniga dalildir. Agar saroyga kirgani va yana qaytib chiqkanini ko‘rsa, kasal bo‘lishi, o‘lishiga yaqin qolishi va yana shifo topishiga dalildir. Agar tanish saroyga kirgani, saroy loydan bunyod qilinganini ko‘rsa, halol rizq topishiga dalildir. Agar saroyning pishiq g‘ipgg va ganjlardan qilinganini ko‘rsa, harom mol topishiga dalildir. Agar bu saroydan chiqqanini ko‘rsa, haromdan tavba qilishiga dalildir. Agar keng va katta saroyga kirib qolganini ko‘rsa, rizqi keng bo‘lishiga dalildir. Agar saroyni kichik va tor ekanini ko‘rsa, yuqoridagining aksidir. Agar tushida keng va katta saroyni ko‘rsa, saroy ichida ko‘shk va ayvonlar bo‘lsa, oxirat saroyida sharaf va izzat topishiga dalildir, biroq uning mavzeiga musibat yetadi. Agar o‘sha saroy singanini yoki kuyganini ko‘rsa, saroy sohibiga musibat yetishiga dalildir. Agar saroy yeri katta va keng bo‘lib qolganini ko‘rsa, kengligi mikdoricha dunyo rizqi unga keng bo‘lishiga dalildir, agar buning aksini ko‘rsa, rizq unga tor bo‘lishiga dalildir. Agar uning saroyini kavlashayotganini ko‘rsa, namoz va ibodatni kam qilayotganiga dalildir. Agar eski bir saroyni qulayotganini ko‘rsa, yaxshiliklar eshigining ochilishiga va shod bo‘lishiga dalildir. Agar yangi va ozoda bir saroyga kirganini ko‘rsa, agar boy bo‘lsa, moli ziyoda bo‘lishiga, agar kambag‘al bo‘lsa, boy bo‘lishiga dalildir. Kirmoniyning aytishicha, agar yangi saroy o‘rtasida turganini ko‘rsa, qizi yoki opa-singlisi kelishiga dalildir. Yana uning aytishicha, saroy ichidagi suppa ota va onaga dalolat qiladi. Agar saroyining suppasi yangi va ozoda ekanini ko‘rsa, ota va onasining tandurust bo‘lishiga dalildir. Jobir Mag‘ribiyning aytishicha, kimki tushida katta va ozoda saroyga kirganini va bu saroy o‘ziniki ekanini ko‘rsa, rizqi keng bo‘lishi, izzat va obro‘ topishi, chiroyli xotin olishi va amal topishiga dalildir. Agar bu tushni ayol kishi ko‘rsa, boy erkakka tegishiga dalildir. Hazrati Sodiq (r.a.)ning aytishicha, tushda saroy ko‘rish sakkiz narsaga dalil bo‘ladi: erkak uchun xotinni, xotin uchun erkakni; badavlatlilikni; omonlik; yaxshi hayotni; molni; amalni; izzatni; omonatni.
САРОЙ (САРОЙ) Дониёл алайҳиссаломнинг айтишларича, агар тушида бегона бир саройга кириб қолганини, бу ерда ҳеч кимни танимаслигини ва саройда мурдалар юрганини кўрса, бу охират саройи эканини ва ажали яқин эканига далилдир. Агар саройга киргани ва яна қайтиб чиқканини кўрса, касал бўлиши, ўлишига яқин қолиши ва яна шифо топишига далилдир. Агар таниш саройга киргани, сарой лойдан бунёд қилинганини кўрса, ҳалол ризқ топишига далилдир. Агар саройнинг пишиқ ғипгг ва ганжлардан қилинганини кўрса, ҳаром мол топишига далилдир. Агар бу саройдан чиққанини кўрса, ҳаромдан тавба қилишига далилдир. Агар кенг ва катта саройга кириб қолганини кўрса, ризқи кенг бўлишига далилдир. Агар саройни кичик ва тор эканини кўрса, юқоридагининг аксидир. Агар тушида кенг ва катта саройни кўрса, сарой ичида кўшк ва айвонлар бўлса, охират саройида шараф ва иззат топишига далилдир, бироқ унинг мавзеига мусибат етади. Агар ўша сарой синганини ёки куйганини кўрса, сарой соҳибига мусибат етишига далилдир. Агар сарой ери катта ва кенг бўлиб қолганини кўрса, кенглиги микдорича дунё ризқи унга кенг бўлишига далилдир, агар бунинг аксини кўрса, ризқ унга тор бўлишига далилдир. Агар унинг саройини кавлашаётганини кўрса, намоз ва ибодатни кам қилаётганига далилдир. Агар эски бир саройни қулаётганини кўрса, яхшиликлар эшигининг очилишига ва шод бўлишига далилдир. Агар янги ва озода бир саройга кирганини кўрса, агар бой бўлса, моли зиёда бўлишига, агар камбағал бўлса, бой бўлишига далилдир. Кирмонийнинг айтишича, агар янги сарой ўртасида турганини кўрса, қизи ёки опа-синглиси келишига далилдир. Яна унинг айтишича, сарой ичидаги суппа ота ва онага далолат қилади. Агар саройининг суппаси янги ва озода эканини кўрса, ота ва онасининг тандуруст бўлишига далилдир. Жобир Мағрибийнинг айтишича, кимки тушида катта ва озода саройга кирганини ва бу сарой ўзиники эканини кўрса, ризқи кенг бўлиши, иззат ва обрў топиши, чиройли хотин олиши ва амал топишига далилдир. Агар бу тушни аёл киши кўрса, бой эркакка тегишига далилдир. Ҳазрати Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушда сарой кўриш саккиз нарсага далил бўлади: эркак учун хотинни, хотин учун эркакни; бадавлатлиликни; омонлик; яхши ҳаётни; молни; амални; иззатни; омонатни.