BAQA (VAZAG‘) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushdagi baqa obid va zohid kishidir. X,ar kim tushida baqani tutib olganini ko‘rsa, yuqorida aytilgan sifatli kishi bilan hamsuhbat bo‘lishiga dalildir. Agar baqa bilan urishayotganini ko‘rsa, aytilgan sifatdagi odam bilan dushmanlashadi. Tushida baqalarning birorta yerga yig‘ilib, vaqirlayotganlarini ko‘rsa, o‘sha yerga Xudoyi ta’oloning azobi yetishiga dalildir. Jobir Mag‘ribiy (r.a.)ning aytishicha, tushida baqani o‘ldirganini va go‘shtidan yeganini ko‘rsa, bir zohid odamga qahr qilishi, uning mikdoricha molini tortib olib, sarf qilishiga dalildir. Tushida baqa tishlab olganini ko‘rsa, zohid odamdan unga ziyon yetishiga dalildir. Tushida baqani suvdan olib, quruqlikka tashlaganini ko‘rsa, bir zohid odamni ishdan qo‘yishi va unga zarar yetkazishiga dalildir.
БАҚА (ВАЗАҒ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги бақа обид ва зоҳид кишидир. Х,ар ким тушида бақани тутиб олганини кўрса, юқорида айтилган сифатли киши билан ҳамсуҳбат бўлишига далилдир. Агар бақа билан уришаётганини кўрса, айтилган сифатдаги одам билан душманлашади. Тушида бақаларнинг бирорта ерга йиғилиб, вақирлаётганларини кўрса, ўша ерга Худойи таъолонинг азоби етишига далилдир. Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида бақани ўлдирганини ва гўштидан еганини кўрса, бир зоҳид одамга қаҳр қилиши, унинг микдорича молини тортиб олиб, сарф қилишига далилдир. Тушида бақа тишлаб олганини кўрса, зоҳид одамдан унга зиён етишига далилдир. Тушида бақани сувдан олиб, қуруқликка ташлаганини кўрса, бир зоҳид одамни ишдан қўйиши ва унга зарар етказишига далилдир.