SOVUK (SARMO) Ibn Sirinning aytishicha, tushdagi sovuq ranj va zararni bildiradi. Agar tushida sovuq yeganini ko‘rsa, sovuqning mikdoricha qiyinchilik va yo‘qchilik tortishiga dalildir. Agar sovuq uning badaniga ziyon yetkazganini ko‘rsa, qarindoshlaridan ranj va zarar ko‘rishiga dalildir. Agar sovuq uning badanini quritganini ko‘rsa, tez orada halok bo‘lishi yoki yaqinlaridan birortasi o‘lishiga dalildir.
СОВУК (САРМО) Ибн Сириннинг айтишича, тушдаги совуқ ранж ва зарарни билдиради. Агар тушида совуқ еганини кўрса, совуқнинг микдорича қийинчилик ва йўқчилик тортишига далилдир. Агар совуқ унинг баданига зиён етказганини кўрса, қариндошларидан ранж ва зарар кўришига далилдир. Агар совуқ унинг баданини қуритганини кўрса, тез орада ҳалок бўлиши ёки яқинларидан бирортаси ўлишига далилдир.