SUT Tushdagi sut qanchalik toza va shirin bo‘lsa foydasi shunchali ko‘p bo‘ladi. Agar sutni ko‘zachada ko‘rsa, molning ziyoda bo‘lishiga dalildir. Agar sutning nordon ekanini ko‘rsa, ta’biri aksincha bo‘ladi. Agar tushida toza sutdan ichganini ko‘rsa, halol molga dalildir. Agar ayol kishi ko‘kragida sut to‘planganini ko‘rsa, farzand tug‘ilishiga dalildir. Agar sut sog‘ayotganini, biroq sut o‘rniga qon chiqayotganini ko‘rsa, harom mol topishiga dalildir. Agar tushida o‘z ko‘kragidan sut emayotganini ko‘rsa, kasbida nuqson yuz berishiga dalil bo‘ladi. Agar biror kishi chaqaloqqa aylanib, sut emayotganini ko‘rsa, maqsadidan qaytishiga dalildir. Ibrohim (r.a.)ning aytishicha, tushdagi yovvoyi qayvonlarning suti ozgina molga dalildir. Agar qulonning sutini ichayotganini ko‘rsa, salohiyatga dalil bo‘ladi. Agar tuya sutini ichayotganini ko‘rsa, farovonlikka dalildir. Agar ohu sutini ichayotganini ko‘rsa, rizqi keng bo‘lishiga dalildir. Echki sutini ichayotganini ko‘rsa, birorta ayoldan foyda topishiga dalildir. Agar qoplon sutini ichayotganini ko‘rsa, dushman ustidan zafar topishiga dalildir. Jobir (r.a.)ning aytishicha, agar tushida echki sutini ichsa, dushman molini tortib olishiga dalil bo‘ladi. Agar tushida fil sutini ichsa, bir ulug‘ odamdan mol hosil qilishiga, govmish sutini ichsa, birorta ayoldan zahmat yetishiga dalildir. Agar cho‘chqa sutini ichsa, aqlsiz bo‘lishiga, bo‘ri sutini ichsa, xotini unga xiyonat qilishiga dalildir. Agar tushida qo‘y sutini ichsa, halol mol topishiga dalildir. Ja’far Sodiq (r.a.)ning aytishicha, tushdagi go‘shti harom har qanday hayvonning suti g‘amga, halol hayvonning suti mol topishiga dalildir.
СУТ Тушдаги сут қанчалик тоза ва ширин бўлса фойдаси шунчали кўп бўлади. Агар сутни кўзачада кўрса, молнинг зиёда бўлишига далилдир. Агар сутнинг нордон эканини кўрса, таъбири аксинча бўлади. Агар тушида тоза сутдан ичганини кўрса, ҳалол молга далилдир. Агар аёл киши кўкрагида сут тўпланганини кўрса, фарзанд туғилишига далилдир. Агар сут соғаётганини, бироқ сут ўрнига қон чиқаётганини кўрса, ҳаром мол топишига далилдир. Агар тушида ўз кўкрагидан сут эмаётганини кўрса, касбида нуқсон юз беришига далил бўлади. Агар бирор киши чақалоққа айланиб, сут эмаётганини кўрса, мақсадидан қайтишига далилдир. Иброҳим (р.а.)нинг айтишича, тушдаги ёввойи қайвонларнинг сути озгина молга далилдир. Агар қулоннинг сутини ичаётганини кўрса, салоҳиятга далил бўлади. Агар туя сутини ичаётганини кўрса, фаровонликка далилдир. Агар оҳу сутини ичаётганини кўрса, ризқи кенг бўлишига далилдир. Эчки сутини ичаётганини кўрса, бирорта аёлдан фойда топишига далилдир. Агар қоплон сутини ичаётганини кўрса, душман устидан зафар топишига далилдир. Жобир (р.а.)нинг айтишича, агар тушида эчки сутини ичса, душман молини тортиб олишига далил бўлади. Агар тушида фил сутини ичса, бир улуғ одамдан мол ҳосил қилишига, говмиш сутини ичса, бирорта аёлдан заҳмат етишига далилдир. Агар чўчқа сутини ичса, ақлсиз бўлишига, бўри сутини ичса, хотини унга хиёнат қилишига далилдир. Агар тушида қўй сутини ичса, ҳалол мол топишига далилдир. Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги гўшти ҳаром ҳар қандай ҳайвоннинг сути ғамга, ҳалол ҳайвоннинг сути мол топишига далилдир.