TAOM (TAOM) Doniyol (a.s.) aytadilarki, yetilib pishgan har qanday taom va sharbatlar, faqat meva shirasidan tashqari, ta’biri yomon bo‘ladi. Asosi yog‘ va asaldan iborat bo‘lgan shirinlikning ta’biri moldir. Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushda yeyilishi qiyin va bemaza bo‘lgan har bir taomning ta’biri ranj va anduxdir. Har qanday tursh taom bemorlikka dalildir, har qanday shirin taom aysh va xurramlikka dalildir. Kirmoniy (r.a.)ning aytishicha, tushida uyida taomi borligi va undan hamma yeganini ko‘rsa, umri tugaganligiga dalildir. Tushida haddan ortiq taom yeganini va o‘rnidan turolmay qolganini ko‘rsa, uning o‘limiga dalil bo‘ladi. Agar tushida murdaning taom yeganini ko‘rsa, o‘sha taom qimmat bo‘lishiga dalildir. Ja’far Sodiq (r.a.)ning aytishicha, agar tushida bir darvishga taom berganini ko‘rsa, g‘am, ranj, qo‘rquv va vahimadan ozod bo‘lishiga dalildir. Agar tushida bir g‘ayridinga taom berganini ko‘rsa, dushmanlariga qarshi Haq ta’olo unga ko‘mak berishiga dalildir.
ТАОМ (ТАОМ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, етилиб пишган ҳар қандай таом ва шарбатлар, фақат мева ширасидан ташқари, таъбири ёмон бўлади. Асоси ёғ ва асалдан иборат бўлган ширинликнинг таъбири молдир. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушда ейилиши қийин ва бемаза бўлган ҳар бир таомнинг таъбири ранж ва андухдир. Ҳар қандай турш таом беморликка далилдир, ҳар қандай ширин таом айш ва хуррамликка далилдир. Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида уйида таоми борлиги ва ундан ҳамма еганини кўрса, умри тугаганлигига далилдир. Тушида ҳаддан ортиқ таом еганини ва ўрнидан туролмай қолганини кўрса, унинг ўлимига далил бўлади. Агар тушида мурданинг таом еганини кўрса, ўша таом қиммат бўлишига далилдир. Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, агар тушида бир дарвишга таом берганини кўрса, ғам, ранж, қўрқув ва ваҳимадан озод бўлишига далилдир. Агар тушида бир ғайридинга таом берганини кўрса, душманларига қарши Ҳақ таъоло унга кўмак беришига далилдир.