TAXT Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, har kim tushida taxtda o‘tirganini, taxtga esa hech narsa solinmaganini ko‘rsa, safarga chiqishiga dalildir. Agar taxt ustida uxlayotganini va uning ustiga biror narsa solinganini ko‘rsa, ulug‘lik topishi, taxtning qadru qimmatiga muvofiq dushmanlar ustidan g‘alaba qilishiga dalildir. Agar bu tushni ko‘rgan odam yomon kishilar toifasidan bo‘lsa, uni dorga osishlariga dalildir. Taxt ustida uxlayotganini, taxt sinib, yiqilib tushganini ko‘rsa, izzat va ulug‘likdan tushishi va ahvolining o‘zgarishiga dalildir. Ja’far Sodiq (r.a.)ning aytishlaricha, tushida taxt ko‘rmoq yetti narsani bildiradi: izzat va obro‘ni; safarni; martabani; oliylikni; mansabni; qadru qimmatni; ishlarning yuqori bo‘lishini.
ТАХТ Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким тушида тахтда ўтирганини, тахтга эса ҳеч нарса солинмаганини кўрса, сафарга чиқишига далилдир. Агар тахт устида ухлаётганини ва унинг устига бирор нарса солинганини кўрса, улуғлик топиши, тахтнинг қадру қимматига мувофиқ душманлар устидан ғалаба қилишига далилдир. Агар бу тушни кўрган одам ёмон кишилар тоифасидан бўлса, уни дорга осишларига далилдир. Тахт устида ухлаётганини, тахт синиб, йиқилиб тушганини кўрса, иззат ва улуғликдан тушиши ва аҳволининг ўзгаришига далилдир. Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишларича, тушида тахт кўрмоқ етти нарсани билдиради: иззат ва обрўни; сафарни; мартабани; олийликни; мансабни; қадру қимматни; ишларнинг юқори бўлишини.