Tushda Tegirmon - Тегирмон ko'rsa

TEGIRMON (OSYOB) Doniyol (a.s.) aytadilarki, tushida tegirmonga g‘alla olib borganini va un qilayotganini ko‘rsa, tegirmonchidan xayru manfaat ko‘rishiga dalildir. Tegirmon toshining singanini va ishdan chiqqanini ko‘rsa, tegirmonchining xalok bo‘lishiga dalolat qiladi. Agar tegirmon toshining yorilganini yoki unda nuqson paydo bo‘lganini ko‘rsa, tegirmon egasida sustlik va nuqson paydo bo‘lishiga dalolat qiladi. Tegirmon toshining o‘g‘irlanganligini ko‘rsa, tegirmon sohibiga foyda hamda zarar yuzlanadi. Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushdagi tegirmon jang va dushmanlikdir. Biror kishi o‘zini tegirmonda ko‘rsa, biror kimsa bilan jang va dushmanlik qiladi. Bordi-yu tegirmon o‘z mulki ekanini bilsa, ish yengilroq ko‘chadi. Agar tegirmonda g‘allasi bo‘lmasada, biroq tegirmonning qanday aylanayotganini tamosha qilayotgan bo‘lsa, safarga chiqishiga dalil bo‘ladi. Tegirmon toshining misdan, qo‘rg‘oshindan yoki po‘latdan ekanini ko‘rsa, jang va urushga dalildir. Tegirmon toshining shishadan ekanini ko‘rsa, ayollar bilan xusumatlashishiga dalildir. Agar tegirmonda g‘alla o‘rniga po‘lat yoki toshni un qilayotganligini ko‘rsa, biror kishi bilan qattiq jang yoki janjal qilishiga dalil bo‘ladi. Agar tegirmonni qo‘li bilan aylantirayotganini ko‘rsa, ko‘ngli qattiq sherikka ega bo‘lishi va o‘sha sherik tufayli ishlari yomon bo‘lishiga dalil bo‘ladi. Imomi Ja’far Sodiq (r.a.) aytadiki, tushdagi tegirmon besh narsani bildiradi: podshohni; raisni; boyni; botir odamni; podshohning xonsolorini. Tegirmon joylashgan yer ulug‘ raisga dalolat qiladi. Agar tegirmonni buzayotganligini ko‘rsa, tegirmonga mansub bo‘lgan biror narsa xarob bo‘ladi.


ТЕГИРМОН (ОСЁБ) Дониёл (а.с.) айтадиларки, тушида тегирмонга ғалла олиб борганини ва ун қилаётганини кўрса, тегирмончидан хайру манфаат кўришига далилдир. Тегирмон тошининг синганини ва ишдан чиққанини кўрса, тегирмончининг халок бўлишига далолат қилади. Агар тегирмон тошининг ёрилганини ёки унда нуқсон пайдо бўлганини кўрса, тегирмон эгасида сустлик ва нуқсон пайдо бўлишига далолат қилади. Тегирмон тошининг ўғирланганлигини кўрса, тегирмон соҳибига фойда ҳамда зарар юзланади. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги тегирмон жанг ва душманликдир. Бирор киши ўзини тегирмонда кўрса, бирор кимса билан жанг ва душманлик қилади. Борди-ю тегирмон ўз мулки эканини билса, иш енгилроқ кўчади. Агар тегирмонда ғалласи бўлмасада, бироқ тегирмоннинг қандай айланаётганини тамоша қилаётган бўлса, сафарга чиқишига далил бўлади. Тегирмон тошининг мисдан, қўрғошиндан ёки пўлатдан эканини кўрса, жанг ва урушга далилдир. Тегирмон тошининг шишадан эканини кўрса, аёллар билан хусуматлашишига далилдир. Агар тегирмонда ғалла ўрнига пўлат ёки тошни ун қилаётганлигини кўрса, бирор киши билан қаттиқ жанг ёки жанжал қилишига далил бўлади. Агар тегирмонни қўли билан айлантираётганини кўрса, кўнгли қаттиқ шерикка эга бўлиши ва ўша шерик туфайли ишлари ёмон бўлишига далил бўлади. Имоми Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушдаги тегирмон беш нарсани билдиради: подшоҳни; раисни; бойни; ботир одамни; подшоҳнинг хонсолорини. Тегирмон жойлашган ер улуғ раисга далолат қилади. Агар тегирмонни бузаётганлигини кўрса, тегирмонга мансуб бўлган бирор нарса хароб бўлади.
Tush tabirini qidiring.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика