Tushda Temir - Темир ko'rsa

TEMIR (OHAY) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, ishlatiladigan temirchi xodimga dalildir. Ishlatilmaydigan temirni ko‘rsa, dunyo matolaridan ko‘rilgan temir mikdoricha unga yetishga dalildir. Kirmoniy (r.a.)ning aytishicha, tushda ko‘rilgan har bir temir, bordi-yu u yaxshi ishga sabab bo‘lsa, podshohga munosabat bo‘ladi, chunonchi, Xudoyi azza va jalla o‘zining Kalomi Majidida aytadi: Yana, Biz temirni tushirdik. Unda quvvat va odamlar uchun manfaatlar bor. . . (Xadid surasi, 25-oyat). Agar toshdan temir ajratib olayotganini ko‘rsa, unga bir og‘irlik yetishiga dalildir. Jobir Mag‘ribiy aytadiki, agar kishi tushida temirchilik qilayotganini ko‘rsa, vaholanki o‘zi bu ish ahlidan bo‘lmasa, uning biror bir kishi o‘rtasida husumat bo‘lishiga dalildir. Agar temirchi bo‘lsa, xayru manfaat topishiga dalil bo‘ladi. Ta’birchilardan ba’zilarining aytishicha, temirchi ulug‘ podshohni bildiradi. Ibn Sirin (r.a.) aytadiki, tushida temirchini ko‘rsa, agar temirchi mashhur va ma’lum bo‘lsa, podshoh bo‘lishiga dalildir. Agar mashhur va ma’lum bo‘lmasa temirchining holatiga qarab, ta’biri yaxshi yo yomon bo‘lishi mumkin. Agar po‘lat yoki mis eritayotganini ko‘rsa, odamlarni g‘iybat qilishi va yomon gapirishiga dalildir. Imomi Ja’far Sodiq (r.a.) aytadiki, po‘latdan qilingan har qanday narsani ko‘rsa, garchi u bir nina bo‘lsa ham, manfaat, quvvat, ulug‘lik, tavonolik hamda dushmandan zafar topishiga dalildir.


ТЕМИР (ОҲАЙ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ишлатиладиган темирчи ходимга далилдир. Ишлатилмайдиган темирни кўрса, дунё матоларидан кўрилган темир микдорича унга етишга далилдир. Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушда кўрилган ҳар бир темир, борди-ю у яхши ишга сабаб бўлса, подшоҳга муносабат бўлади, чунончи, Худойи азза ва жалла ўзининг Каломи Мажидида айтади: Яна, Биз темирни туширдик. Унда қувват ва одамлар учун манфаатлар бор. . . (Хадид сураси, 25-оят). Агар тошдан темир ажратиб олаётганини кўрса, унга бир оғирлик етишига далилдир. Жобир Мағрибий айтадики, агар киши тушида темирчилик қилаётганини кўрса, ваҳоланки ўзи бу иш аҳлидан бўлмаса, унинг бирор бир киши ўртасида ҳусумат бўлишига далилдир. Агар темирчи бўлса, хайру манфаат топишига далил бўлади. Таъбирчилардан баъзиларининг айтишича, темирчи улуғ подшоҳни билдиради. Ибн Сирин (р.а.) айтадики, тушида темирчини кўрса, агар темирчи машҳур ва маълум бўлса, подшоҳ бўлишига далилдир. Агар машҳур ва маълум бўлмаса темирчининг ҳолатига қараб, таъбири яхши ё ёмон бўлиши мумкин. Агар пўлат ёки мис эритаётганини кўрса, одамларни ғийбат қилиши ва ёмон гапиришига далилдир. Имоми Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, пўлатдан қилинган ҳар қандай нарсани кўрса, гарчи у бир нина бўлса ҳам, манфаат, қувват, улуғлик, тавонолик ҳамда душмандан зафар топишига далилдир.
Tush tabirini qidiring.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика