TESHIK (SUROX) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushida teshikni ko‘rsa va unga kirib ketsa, podshohdan ogoh bo‘lishiga dalildir. Agar badanida teshik borligini va undan qon oqayotganini ko‘rsa, unga ziyon yetishiga dalildir. Jobir Mag‘ribiy (r.a.)ning aytishicha, tushida qornida teshik borligini ko‘rsa, o‘z ayolidan omonda bo‘lmasligiga dalildir. Agar birorta toshda teshik paydo qilayotganini ko‘rsa, musulmonligi qattiq bo‘lishiga dalildir. Agar daraxtni teshayotganini ko‘rsa, ta’biri aksinchadir. Boshqa ta’birchilarning aytishlaricha, teshik miqdoriga muvofiq moliga nuqson yetadi. HIKOYaT. Xabarda kelishicha, bir kishi amirul-mo‘’minin Abu Bakr Siddiq (raz.a.)ning oldiga kelib: Tushimda kichkina teshikdan katta molning chiqqanini ko‘rdim. U teshikka qaytib kirish uchun qanchalik urinmasin, baribir kirolmadi, — dedi. Abu Bakr Siddiq (raz.a.) dedilar: O‘sha teshik og‘izdir, mol esa so‘zdir, so‘z aytilgach, qaytib o‘z joyiga kirolmaydi.
ТЕШИК (СУРОХ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида тешикни кўрса ва унга кириб кетса, подшоҳдан огоҳ бўлишига далилдир. Агар баданида тешик борлигини ва ундан қон оқаётганини кўрса, унга зиён етишига далилдир. Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида қорнида тешик борлигини кўрса, ўз аёлидан омонда бўлмаслигига далилдир. Агар бирорта тошда тешик пайдо қилаётганини кўрса, мусулмонлиги қаттиқ бўлишига далилдир. Агар дарахтни тешаётганини кўрса, таъбири аксинчадир. Бошқа таъбирчиларнинг айтишларича, тешик миқдорига мувофиқ молига нуқсон етади. ҲИКОЯТ. Хабарда келишича, бир киши амирул-мўъминин Абу Бакр Сиддиқ (раз.а.)нинг олдига келиб: Тушимда кичкина тешикдан катта молнинг чиққанини кўрдим. У тешикка қайтиб кириш учун қанчалик уринмасин, барибир киролмади, — деди. Абу Бакр Сиддиқ (раз.а.) дедилар: Ўша тешик оғиздир, мол эса сўздир, сўз айтилгач, қайтиб ўз жойига киролмайди.