Tushda Tizza - Тизза ko'rsa

TIZZA (ZONU) Ibn Sirin aytadiki, tushdagi tizza tush ko‘ruvchining tirikchiligi va maishatiga dalildir. Agar tizzasini sindirib olganini ko‘rsa ishlari shikasta va beravnak, bo‘lishiga dalildir. Agar tizzasini katta va kuchli ekanini ko‘rsa, ishlari yaxshi va hayoti farovon bo‘lishiga dalildir. Agar tizzasi bilan yurayotganini ko‘rsa, ishi va tirikchiligi zaif bo‘lishiga dalildir. Agar tizza ko‘zining singanini ko‘rsa, ishlari yomon bo‘lishi va xalqqa muhtoj bo‘lib qolishiga dalildir. Agar tizzasining ko‘zi yerga tushib qolganini ko‘rsa, qo‘lidagi dastmoyasining yo‘qolishiga dalildir. Kirmoniy aytadiki, tushdagi tizza odamning ish, kasb va maishatidir. Tizza qanchalik mustahkam bo‘lsa, uning ishi va kasbi shunchalik yaxshi bo‘ladi. Agar sust bo‘lsa, buning aksi bo‘ladi. Jobir aytadiki, tushdagi tizza ish va kasb, rangi va qiyinchilik joyidir. Undagi ziyodalik va nuqsonning ta’biri aytib o‘tganimiz kabi bo‘ladi.


ТИЗЗА (ЗОНУ) Ибн Сирин айтадики, тушдаги тизза туш кўрувчининг тирикчилиги ва маишатига далилдир. Агар тиззасини синдириб олганини кўрса ишлари шикаста ва беравнак, бўлишига далилдир. Агар тиззасини катта ва кучли эканини кўрса, ишлари яхши ва ҳаёти фаровон бўлишига далилдир. Агар тиззаси билан юраётганини кўрса, иши ва тирикчилиги заиф бўлишига далилдир. Агар тизза кўзининг синганини кўрса, ишлари ёмон бўлиши ва халққа муҳтож бўлиб қолишига далилдир. Агар тиззасининг кўзи ерга тушиб қолганини кўрса, қўлидаги дастмоясининг йўқолишига далилдир. Кирмоний айтадики, тушдаги тизза одамнинг иш, касб ва маишатидир. Тизза қанчалик мустаҳкам бўлса, унинг иши ва касби шунчалик яхши бўлади. Агар суст бўлса, бунинг акси бўлади. Жобир айтадики, тушдаги тизза иш ва касб, ранги ва қийинчилик жойидир. Ундаги зиёдалик ва нуқсоннинг таъбири айтиб ўтганимиз каби бўлади.
Tush tabirini qidiring.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика