TIKON (XOR) Tushdagi tikon qarz bo‘ladi. Agar tushida tanasida tikon borligini yoki kimdir unga tikon sanchganini ko‘rsa, kimdandir qarz olishiga va tikon yetkazgan ranj mikdoriga muvofiq achchiq so‘z eshitishiga dalildir. Agar tushida birovning tanasiga tikon sanchganini ko‘rsa, birovga qarz berishiga va o‘sha kishiga achchiq so‘z aytishiga dalildir. Kirmoniy (r.a.) aytadiki, agar tushida ko‘p tikoni borligini va oyog‘iga o‘sha tikonlardan aziyat yetayotganini ko‘rsa, qarzdor bo‘lishiga va oxiri qarzlaridan qutulishiga dalildir. J’fari Sodiq (r.a.) aytadiki, tushdagi tikon uch narsani bildiradi: qarzni; dashnomni; ishlarning qiyinligini.
ТИКОН (ХОР) Тушдаги тикон қарз бўлади. Агар тушида танасида тикон борлигини ёки кимдир унга тикон санчганини кўрса, кимдандир қарз олишига ва тикон етказган ранж микдорига мувофиқ аччиқ сўз эшитишига далилдир. Агар тушида бировнинг танасига тикон санчганини кўрса, бировга қарз беришига ва ўша кишига аччиқ сўз айтишига далилдир. Кирмоний (р.а.) айтадики, агар тушида кўп тикони борлигини ва оёғига ўша тиконлардан азият етаётганини кўрса, қарздор бўлишига ва охири қарзларидан қутулишига далилдир. Жъфари Содиқ (р.а.) айтадики, тушдаги тикон уч нарсани билдиради: қарзни; дашномни; ишларнинг қийинлигини.