Tushda Bichmoq - Бичмоқ ko'rsa

BICHMOQ (XASY KARDAN) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushida o‘zini bichganini ko‘rsa, hojati ravo bo‘lishiga dalildir. Ba’zi ta’birchilarning fikriga qaraganda, farzandi o‘ladi yoki Xaq subhonahu va ta’oloning ibodatiga rag‘bat qiladi va badavlat bo‘ladi. Agar bichilgan notanish kishini tushida ko‘rsa, o‘sha kishi yoqimli va solih kishi bo‘lishiga dalildir. Yana aytishlaricha, u kishi farishta bo‘lib, tush sohibini xayrli to‘g‘ri yo‘lga chaqiradi va yaxshi mujdalar beradi, chunki farishtalarda shahvat bo‘lmaydi. Bordi-yu, bichilgan kishining so‘zlarida ilmu hikmat bo‘lmasa, demak u farishta emas. Tushida ko‘rgan kishi bichilgan bo‘lsa va tanish kishi ekanini ko‘rsa, undagi yaxshi va yomon narsa tush ko‘ruvchiga qaytuvchidir. Kirmoniy (r.a.) aytadiki, har kim tushida moyagi kesilganini va yerga tushganini ko‘rsa, dushmani ustidan zafar topishiga dalildir. Ba’zi ta’birchilarning fikricha, tushdagi kesilgan moyak ota va qizga dalolat qiladi, ya’ni shu davrdan boshlab uning qizi bo‘lmaydi, chunki moyaklar qizni bildiruvchidir. Tushida moyagini chiqarib olib, birovga berganini ko‘rsa, qizlarini birovga berishiga dalildir. Mag‘ribiy (r.a.) aytadiki, tushida sababsiz bichilganini ko‘rsa, unga xorlik va ziyon yetishiga dalildir. Tushida olatining ham tanidan kesib olingani shu ta’birni beradi va nomi el orasida kam tilga tushadi. J a’far Sodiq (r.a.) aytishicha, tushda bichishni ko‘rish uch narsaga dalildir: zohid kishilarni ko‘rishga; farishtaga; ibodatga.


БИЧМОҚ (ХАСЙ КАРДАН) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида ўзини бичганини кўрса, ҳожати раво бўлишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг фикрига қараганда, фарзанди ўлади ёки Хақ субҳонаҳу ва таъолонинг ибодатига рағбат қилади ва бадавлат бўлади. Агар бичилган нотаниш кишини тушида кўрса, ўша киши ёқимли ва солиҳ киши бўлишига далилдир. Яна айтишларича, у киши фаришта бўлиб, туш соҳибини хайрли тўғри йўлга чақиради ва яхши муждалар беради, чунки фаришталарда шаҳват бўлмайди. Борди-ю, бичилган кишининг сўзларида илму ҳикмат бўлмаса, демак у фаришта эмас. Тушида кўрган киши бичилган бўлса ва таниш киши эканини кўрса, ундаги яхши ва ёмон нарса туш кўрувчига қайтувчидир. Кирмоний (р.а.) айтадики, ҳар ким тушида мояги кесилганини ва ерга тушганини кўрса, душмани устидан зафар топишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг фикрича, тушдаги кесилган мояк ота ва қизга далолат қилади, яъни шу даврдан бошлаб унинг қизи бўлмайди, чунки мояклар қизни билдирувчидир. Тушида моягини чиқариб олиб, бировга берганини кўрса, қизларини бировга беришига далилдир. Мағрибий (р.а.) айтадики, тушида сабабсиз бичилганини кўрса, унга хорлик ва зиён етишига далилдир. Тушида олатининг ҳам танидан кесиб олингани шу таъбирни беради ва номи эл орасида кам тилга тушади. Ж аъфар Содиқ (р.а.) айтишича, тушда бичишни кўриш уч нарсага далилдир: зоҳид кишиларни кўришга; фариштага; ибодатга.
Tush tabirini qidiring.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика