TORLIK (TANGIY) — Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushida torlikdan kenglikka chiqsa yoki tor joydan keng joyga chiqqanini va qutulganini ko‘rsa, ishlarining tartibga tushishi va ranjdan rohat-farog‘atga va osonchilikka chiqishiga dalil bo‘ladi. Agar buning aksini ko‘rsa, ahvoli yomon bo‘ladi. Jobir Mag‘ribiy (r.a.) aytadiki, agar tor joyga tiqilib qolganini ko‘rsa, og‘ir ishga duchor bo‘lishi va undan xaloslik topolmasligiga dalildir. Agar u yerda taomga nisbatan torlik ko‘rsa, rizqu ro‘zi tor bo‘lishini bildiradi. Tushda har bir narsaning tangu tor bo‘lishi yaxshi bo‘lmaydi.
ТОРЛИК (ТАНГИЙ) — Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида торликдан кенгликка чиқса ёки тор жойдан кенг жойга чиққанини ва қутулганини кўрса, ишларининг тартибга тушиши ва ранждан роҳат-фароғатга ва осончиликка чиқишига далил бўлади. Агар бунинг аксини кўрса, аҳволи ёмон бўлади. Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, агар тор жойга тиқилиб қолганини кўрса, оғир ишга дучор бўлиши ва ундан халослик тополмаслигига далилдир. Агар у ерда таомга нисбатан торлик кўрса, ризқу рўзи тор бўлишини билдиради. Тушда ҳар бир нарсанинг тангу тор бўлиши яхши бўлмайди.