TUMOR (TA’VIZ) — Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, har kim tushida Xudoyi ta’oloning nomlari yozilgan tumorga ega ekanini ko‘rsa, qiyinchilik va g‘amdan qutulishiga dalildir. Agar qarz bo‘lsa qarzidan qutuladi, bemor bo‘lsa shifo topadi, qamokda bo‘lsa qutuladi, safarda bo‘lsa sog‘-omon qaytadi. Kirmoniy (r.a.)ning aytishicha, har kim tushida tumor yozib, odamlarga berayotganini ko‘rsa, undan odamlarga manfaat yetishiga dalildir. Agar tushida tumor yozib, odamlarga berayotganini va evaziga haq olayotganini ko‘rsa, g‘amga va tashvishga tushishiga dalildir.
ТУМОР (ТАЪВИЗ) — Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким тушида Худойи таъолонинг номлари ёзилган туморга эга эканини кўрса, қийинчилик ва ғамдан қутулишига далилдир. Агар қарз бўлса қарзидан қутулади, бемор бўлса шифо топади, қамокда бўлса қутулади, сафарда бўлса соғ-омон қайтади. Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, ҳар ким тушида тумор ёзиб, одамларга бераётганини кўрса, ундан одамларга манфаат етишига далилдир. Агар тушида тумор ёзиб, одамларга бераётганини ва эвазига ҳақ олаётганини кўрса, ғамга ва ташвишга тушишига далилдир.