FARMON (MANShUR) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushida olim, zohid yoki bir solih odam unga farmon berganini ko‘rsa, sharaf va ulug‘lik topishiga dalildir. Jobir Mag‘ribiy (r.a.)ning aytishicha, tushida podshoh unga farmon berganini, shahar xalqi solih kishilar ekanini ko‘rsa, podshoxdan katta e’tibor topishi va ishlari bir tartibda bo‘lishiga dalildir. Agar o‘sha shaharni xarob, odamlarining esa pastkash ekanini ko‘rsa, ta’biri aksincha bo‘ladi. Ja’far Sodiq (r.a.)ning aytishicha, tushida faripgga yoki paygambar qog‘ozga yozilgan farmon berganini ko‘rsa, Haq ta’olo uni kechirishiga, undan xushnud va rozi ekaniga dalildir. Agar farmon qora rangda bo‘lsa, ta’biri aksincha bo‘ladi.
ФАРМОН (МАНШУР) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида олим, зоҳид ёки бир солиҳ одам унга фармон берганини кўрса, шараф ва улуғлик топишига далилдир. Жобир Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида подшоҳ унга фармон берганини, шаҳар халқи солиҳ кишилар эканини кўрса, подшохдан катта эътибор топиши ва ишлари бир тартибда бўлишига далилдир. Агар ўша шаҳарни хароб, одамларининг эса пасткаш эканини кўрса, таъбири аксинча бўлади. Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушида фарипгга ёки пайгамбар қоғозга ёзилган фармон берганини кўрса, Ҳақ таъоло уни кечиришига, ундан хушнуд ва рози эканига далилдир. Агар фармон қора рангда бўлса, таъбири аксинча бўлади.