SHAROB (NABIZ) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushdagi sharob jang va xusumat orqali qo‘lga kiradigan harom moldir. Tushida sharobga g‘arq bo‘lganini ko‘rsa, katta fitnaga duchor bo‘lishiga dalildir. Tushida o‘z uyida sharobning ko‘p ekanini ko‘rsa, uning mikdoricha birorta dehqon foyda ko‘radi. Kirmoniy (r.a.)ning aytishicha, tushida sharob ichib, mast bo‘lganini ko‘rsa, unga xavf va qo‘rqinch yuz berishiga dalildir. Tushida boshqalar bilan birga sharob ichganini ko‘rsa, ichgan sharobining mikdoriga muvofiq jang va xusumatga duchor bo‘ladi. Tushida arikda yoki anhorda sharob oqayotganini va u esa sharob ichida suzayotganini ko‘rsa, fitnaga duchor bo‘ladi. Agar qo‘lida sharob piyolasi borligini va uni xodimi olib qo‘yganini ko‘rsa, dunyo maishati uchun jang va janjal qilishiga dalildir. Mag‘ribiy (r.a.)ning aytishicha, tushida suv aralashtirilgan sharobni ichayotganini ko‘rsa, ba’zisi halol va ba’zisi harom bo‘lgan mol topishiga dalildir. Tushida sharob sotayotgannni ko‘rsa, molini shamolga sovurishiga dalildir. Ja’far Sodiq (r.a.)ning aytishicha, tushdagi sharob uch narsani bildiradi: yashirincha uylanishni; harom molni; bu olam ne’matini.
ШАРОБ (НАБИЗ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги шароб жанг ва хусумат орқали қўлга кирадиган ҳаром молдир. Тушида шаробга ғарқ бўлганини кўрса, катта фитнага дучор бўлишига далилдир. Тушида ўз уйида шаробнинг кўп эканини кўрса, унинг микдорича бирорта деҳқон фойда кўради. Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, тушида шароб ичиб, маст бўлганини кўрса, унга хавф ва қўрқинч юз беришига далилдир. Тушида бошқалар билан бирга шароб ичганини кўрса, ичган шаробининг микдорига мувофиқ жанг ва хусуматга дучор бўлади. Тушида арикда ёки анҳорда шароб оқаётганини ва у эса шароб ичида сузаётганини кўрса, фитнага дучор бўлади. Агар қўлида шароб пиёласи борлигини ва уни ходими олиб қўйганини кўрса, дунё маишати учун жанг ва жанжал қилишига далилдир. Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида сув аралаштирилган шаробни ичаётганини кўрса, баъзиси ҳалол ва баъзиси ҳаром бўлган мол топишига далилдир. Тушида шароб сотаётганнни кўрса, молини шамолга совуришига далилдир. Жаъфар Содиқ (р.а.)нинг айтишича, тушдаги шароб уч нарсани билдиради: яширинча уйланишни; ҳаром молни; бу олам неъматини.