EGOV (MIBRAD) Mibrad — bu egovdir. Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushida egovi borligini va u bilan zangni ketkazayotganini ko‘rsa, mushkil ishlari yengil bo‘lishiga dalildir. Xususan, temir o‘ziniki ekanini bilsa. Agar tushida toza va silliq temirni biror narsaga urayotganini ko‘rsa, zarar va ziyon yetkazadigan bir ish qilishiga dalildir. Ba’zi ta’birchilarning aytishicha, tushdagi egov yumshoq va muloyim so‘zdir. Tushida egovi singani yoki yo‘qolganini ko‘rsa, biror ish qilishi va bu ish uning qo‘li bilan islohga kelishmasligiga dalildir. Mag‘ribiy (r.a.)ning aytishicha, tushida uydagi asboblarni egov bilan tozalayotganini ko‘rsa, undan biror narsa uy xodimiga yetishiga yoki uning xodimi u tufayli mashg‘ulotdan ozod bo‘lishiga dalildir.
ЭГОВ (МИБРАД) Мибрад — бу эговдир. Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида эгови борлигини ва у билан зангни кетказаётганини кўрса, мушкил ишлари енгил бўлишига далилдир. Хусусан, темир ўзиники эканини билса. Агар тушида тоза ва силлиқ темирни бирор нарсага ураётганини кўрса, зарар ва зиён етказадиган бир иш қилишига далилдир. Баъзи таъбирчиларнинг айтишича, тушдаги эгов юмшоқ ва мулойим сўздир. Тушида эгови сингани ёки йўқолганини кўрса, бирор иш қилиши ва бу иш унинг қўли билан ислоҳга келишмаслигига далилдир. Мағрибий (р.а.)нинг айтишича, тушида уйдаги асбобларни эгов билан тозалаётганини кўрса, ундан бирор нарса уй ходимига етишига ёки унинг ходими у туфайли машғулотдан озод бўлишига далилдир.