YUNG (PASHM) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushida yungni ko‘rmbq qaysi jihatdan bo‘lmasin, halol mol va rizqu ro‘z bo‘ladi. To‘qilmagan yung yaxshiroq va sozrokdir. Agar yungga ega bo‘lganini yoki birov unga berganini yoki sotib olganini ko‘rsa, o‘sha yungning oz-ko‘pligiga qarab mol hosil bo‘ladi. Alloh ta’olo aytadi: . . . hamda (qo‘ylarniig) junlaridan, (tuyalarning) yunglaridan va (echkilarning) tivitlaridan ma’lum bir vaqtga qadar foydalaniladigan jihoz va matohlar (yaratdi) (Nahl surasi, 80-oyat). Kirmoniy (r.a.)ning aytishicha, yungni chiqarib tashlaganini ko‘rsa, molini tarqatib yuborishiga dalildir. Agar yungni kuydirayotganini ko‘rsa, o‘z molini sarflab bitirishini bildiradi. Agar jundan qilingan libos kiyganini ko‘rsa, xotin tomonidan mol hosil bo‘lishiga dalildir. Agar jundan qilingan libos yoki jundan qilingan kigizni sotib olganini ko‘rsa, badavlat xotin olishini bildiradi. Jobir Mag‘ribiy (r.a.) aytadiki, tushdagi jun ko‘pincha podshoh tomonidan molga dalildir. Ta’birchilarning aytishicha, merosni bildiradi.
ЮНГ (ПАШМ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушида юнгни кўрмбқ қайси жиҳатдан бўлмасин, ҳалол мол ва ризқу рўз бўлади. Тўқилмаган юнг яхшироқ ва созрокдир. Агар юнгга эга бўлганини ёки биров унга берганини ёки сотиб олганини кўрса, ўша юнгнинг оз-кўплигига қараб мол ҳосил бўлади. Аллоҳ таъоло айтади: . . . ҳамда (қўйларнииг) жунларидан, (туяларнинг) юнгларидан ва (эчкиларнинг) тивитларидан маълум бир вақтга қадар фойдаланиладиган жиҳоз ва матоҳлар (яратди) (Наҳл сураси, 80-оят). Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, юнгни чиқариб ташлаганини кўрса, молини тарқатиб юборишига далилдир. Агар юнгни куйдираётганини кўрса, ўз молини сарфлаб битиришини билдиради. Агар жундан қилинган либос кийганини кўрса, хотин томонидан мол ҳосил бўлишига далилдир. Агар жундан қилинган либос ёки жундан қилинган кигизни сотиб олганини кўрса, бадавлат хотин олишини билдиради. Жобир Мағрибий (р.а.) айтадики, тушдаги жун кўпинча подшоҳ томонидан молга далилдир. Таъбирчиларнинг айтишича, меросни билдиради.