Gozalik | Гўзалик

Оддий совундан эмас, таркибида алое ва глицерин бўлган қўл учун гелдан фойдаланинг. Шунда қўлингиз териси одатдагидан анча майинроқ бўлади.
Агар сиз ҳали бадан учун скраб харид қилмаган бўлсангиз, уни манний ёрмаси ва асал ёрдамида тайёрлашингиз мумкин. Сметана қуюқлигида ҳосил бўладиган бу аралашмани бадан терисига суртиш ва бир неча дақиқа давомида ишқалаш тавсия этилади. Кейин албатта сув билан ювиб ташланади.
Агар кўкрак атрофида тошмалар пайдо бўлган бўлса, уларни исталган дорихонадан топиладиган оқ лойли ниқоб ёрдамида кетказиш мумкин.
Баданингиз териси чиройли бўлиши учун бўйин ва кўкрак қафаси учун ниқоблар ҳафталиги ўтказинг. Бу орқали сиз терингизни тетиклаштириб, унинг ёшаришига сабабчи бўласиз.
Юзни турли тошмалардан тозалаш учун юмшоқ скраблар, ниқоб пленкалардан фойдаланинг. Бу жараёндан сўнг албатта озиқлантирувчи крем суртинг. Унинг таркибида А, Е ва Д витаминлари бўлгани яхши.
Косметик муз ёрдамида терингизни тетиклаштиришингиз мумкин. Музни кўк чойдан тайёрлаган яхшироқ. Эрталаб юз чайилганидан сўнг, бундай муз билан юзни 15 сонияча артамиз. Ундан сўнг бир соат кўчага чиқмаймиз. Агар эрталаб улгурмасак, бу жараённи кечқурун қилсак ҳам бўлади. Фақат ундан кейин крем суртиш учун бир соат вақт ўтиши лозимлигини унутманг!
Мимика оқибатида пайдо бўладиган ажинларни йўқотиш учун юзингизни ёстиққа бостириб ётишдан воз кечинг, соат кечки 8дан сўнг кўп суюқлик ичманг, ёстиғингизни кичикроқ ва пастроғига алмаштиринг ҳамда қоринда ётиб ухлаш одатини ташланг!
Соч парвариши борасида маслаҳатлар талайгина бўлиб, улар ичида ёғ билан тараш муҳим ўрин эгаллайди. Бунинг учун ҳидли(табиий) косметик ёғдан 3-5 томчи томизиб, 5 дақиқа давомида ёғоч тароқ ёрдамида сочларингизни тараб турасиз.
Терингиз чиройли бўлиши учун 100 гр ўт гиёҳни 2 литр қайнаган сувга солиб, 15 дақиқа милтиллатиб қўясиз. 45 дақиқа дамлангач, тўлдирилган ваннага солиб, 20 дақиқа гиёҳли ванна қабул қиласиз.
Барча турдаги терилар учун ниқоб: яримта бодрингни майда қирғичдан ўтказиб, 1 та тухум сариғи ва 1 ч.қ. сметана қўшиб, 20 дақиқага юзингизга суртиб қўясиз.
1 2 3 4 > >>
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика