Tushda Yostiq - Ёстиқ ko'rsa

YOSTIQ (BOLISH) Ibn Sirin (r.a.)ning aytishicha, tushdagi bolish xodimni bildiradi. Agar yangi bolish olganini ko‘rsa va bolish yashil bo‘lsa yoki unga birov bolish berganini ko‘rsa, bu solih xizmatkor yoki xodim olishiga dalildir. Agar bolishi eski, kir, sariq yoki qora bo‘lsa ta’biri aksincha bo‘ladi. Agar bolishini parchalab, titkilab tashlaganini yoki kuydirganini ko‘rsa yoki bolishi yo‘qolib qolganini ko‘rsa, xizmatkorlarining yo‘q bo‘lishiga yoki qochib ketishiga dalil bo‘ladi yoki balo va kulfatga duchor bo‘lishiga dalil bo‘ladi. Kirmoniy (r.a.)ning aytishicha, biror kishi uning uyidan bolishni o‘g‘irlab ketganini ko‘rsa, kimdir uning xotini payidan bo‘lishi yoki kanizagini aldashiga dalolat qiladi. Ba’zi ta’birchilarning aytishlaricha, uyda bolish ko‘rmoq shu xonadonda biror kimsaning vafot qilishini bildiradi. Agar bir odam tushida ko‘pgina bolishlarga ega bo‘lganini ko‘rsa, shu bolishlarning mikdoriga muvofiq xodimlar, kanizaklarga ega bo‘lishiga dalildir. Agar uyiga o‘t tushganini va bolishi kuyganini ko‘rsa, uning xodimlari va kanizaklarining ketishi yoki qochishiga dalildir. Ja’far Sodiq (r.a.) aytadiki, tushda bolish ko‘rmoq besh narsaga dalildir: xodimga; kanizakka; rahbarlikka; sof dinga; taqvodorlik va odillikka.


ЁСТИҚ (БОЛИШ) Ибн Сирин (р.а.)нинг айтишича, тушдаги болиш ходимни билдиради. Агар янги болиш олганини кўрса ва болиш яшил бўлса ёки унга биров болиш берганини кўрса, бу солиҳ хизматкор ёки ходим олишига далилдир. Агар болиши эски, кир, сариқ ёки қора бўлса таъбири аксинча бўлади. Агар болишини парчалаб, титкилаб ташлаганини ёки куйдирганини кўрса ёки болиши йўқолиб қолганини кўрса, хизматкорларининг йўқ бўлишига ёки қочиб кетишига далил бўлади ёки бало ва кулфатга дучор бўлишига далил бўлади. Кирмоний (р.а.)нинг айтишича, бирор киши унинг уйидан болишни ўғирлаб кетганини кўрса, кимдир унинг хотини пайидан бўлиши ёки канизагини алдашига далолат қилади. Баъзи таъбирчиларнинг айтишларича, уйда болиш кўрмоқ шу хонадонда бирор кимсанинг вафот қилишини билдиради. Агар бир одам тушида кўпгина болишларга эга бўлганини кўрса, шу болишларнинг микдорига мувофиқ ходимлар, канизакларга эга бўлишига далилдир. Агар уйига ўт тушганини ва болиши куйганини кўрса, унинг ходимлари ва канизакларининг кетиши ёки қочишига далилдир. Жаъфар Содиқ (р.а.) айтадики, тушда болиш кўрмоқ беш нарсага далилдир: ходимга; канизакка; раҳбарликка; соф динга; тақводорлик ва одилликка.
Tush tabirini qidiring.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика