"Олмали пудинг"
"Олмали пудинг"
Маҳсулотлар:
150 г сули ёрмаси, 200 г шакар, 2 та тухум, 2 та олма, 200 г творог, 0,5 ч.қ.кўпиртиргич, бир чимдимдан туз ва ванилин.
Тайёрланиши:
Сули ёрмасини чайиб, қайнатинг. Тайёр бўлгач совутинг. Творог, тухум сариғи ва шакар билан эзинг ва аралаштиринг. Тухум оқини ҳам кўпиртириб қўшинг. Қолипга ёғ суртиб, олма теринг. Тайёрланган хамирни устидан қуйиб, яна олма парраклари билан безатинг. 180 °Сда 40 дақиқа давомида газ духовкасида пиширинг.
Tavsiya qilamiz