“Тугмача” печеньеси

“Тугмача” печеньеси
Маҳсулотлар:
4 ош.қ. қуруқ тухум, 2 ош.қ. қуруқ сут, 300 г ун, 150 г қанд упаси, 200 г сарёғ.
Тайёрланиши:
юмшатилган сарёғни қанд упаси билан бирга кўпиртирамиз. Кейин ҳамма қуруқ маҳсулотларни қўшиб, аралаштирамиз ва хамир қорамиз. Ёнғоқдек зувалачалар ясаймиз. Газ патнисига териб, устидан озгина эзиб қўямиз ва чўп ёрдамида 4 та тешик ҳосил қилиб, тугмача кўринишини берамиз. 15 дақиқа 180 °С да пиширамиз.
Tavsiya qilamiz
Яндекс.Метрика