“Пишлоқли пишириқ”
“Пишлоқли пишириқ”
Маҳсулотлар:
200 г сарёғ, 100 мл сут, керагича ун, 200 г пишлоқ, 2 та тухум, туз.
Тайёрланиши:
унга туз ва совуган сарёғни солинг. Пичоқ ёрдамида майдаланг. Тахминан нўхотдек катталикда бўлгунча, оз-оздан сув қўшиб боринг. Хамир ҳолига келгач тўхтатинг. Пишлоқни қирғичдан чиқаринг. Пишлоқ, сут ва тухумни аралаштиринг. Хамирни қолипга жойлаб, санчқи билан бир неча жойини тешиб қўйинг. Пишлоқли массани устидан қуйиб, 170 °Сда 40 дақиқа давомида пиширинг.
Tavsiya qilamiz